Месут Ўзил: “Германияга қайтишим ҳам мумкин”
31 мар 2017 00:18
Янгиликлар
Месут Ўзил: “Германияга қайтишим ҳам мумкин”
“Арсенал” ярим ҳимоячиси Месут Ўзилнинг айтишича, у яна Германия чемпионатида тўп тепиши мумкин.
“Бу рўй бериши мумкин бўлган ҳолат. Оиламнинг кўпчилик аъзолари, хусусан онам, мен уйимга яқинроқ жойда тўп тепишимдан фақат хурсанд бўлишади.
“Арсенал” билан тузган шартномам якунига етишига бир йил қолди. Мен жамоамни севаман ва келажагда ушбу жамоамда қолиш ёки қолмаслигим масаласи ҳозирча очиқ қолмоқда”, деди Ўзил Sport Bild нашрига берган интервьюсида.
Ўзил илгари “Шалке” (2006-2007) ва “Вердер” (2008-2010) жамоаларида тўп тепган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Манба: Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхши ёш футболчиси!
АПЛ. Дуранглар оқшоми: байрамдан кейин жамоалар ғолиб бўлишни исташмади
Расман: "Челси" ва Энцо Мареска ўзаро келишув асосида ҳамкорликни тўхтатди
Фикрлар