Месси "Ренн"га қарши учрашувда ПСЖ таркибидаги энг паст кўрсаткични қайд этди

Narzulla Saydullayev
12 фев 2022, 22:59
Le Parisien Лео Мессига энг паст баҳо қўйган.

ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси "Ренн"га қарши ўйинда битта ассист қайд этганига қарамасдан, Le Parisien нашри томонидан учрашувдаги ҳаракатлари учун 4 баллга (10 баллдан) лойиқ кўрилди. Ҳудди шунча балл Леандро Паредес ва Юлиан Дракслерга ҳам берилган. Бу жамоадаги энг ёмон натижа ҳисобланади.

Қолган ўйинчилар эса қуйидаги кўринишда баҳоланган:

Кейлор Навас – 6, Хуан Бернат – 5, Преснель Кимпембе – 6,5, Маркиньос – 6,5, Ашраф Хакими – 4,5, Марко Верратти – 5,5, Хави Симонс – 5, Килиан Мбаппе – 6,5.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: Le Parisien