Месси ПСЖда қаторасига 4 ўйиндан буён гол ура олмаяпти

Omonjon To`xtamirzayev
3 апр 2023, 13:33
Лионель Месси бир ойдан буён "Пари Сен-Жермен" таркибида гол ура олмаяпти.

Тунда аргентиналик "Лион"га қарши  (0:1) чемпионат 29-тури доирасидаги ўйинни тўлиқ майдонда ўтказди, лекин голли ҳаракатларни амалга ошира олмади.

Охирги марта форвард парижликлар рақиблари дарвозасини 4 март куни "Нант" билан ўйинда (4:2) ишғол қилганди. Ўшандан буён 4 учрашувда Лео майдонни голсиз тарк этяпти. Бунақаси 2022 йил сентябрь ойидан буён илк марта юз берди.

Ўз навбатида Аргентина термаси сафида Месси март ойидаги икки ўйинда тўртта гол урди: Кюрасао (7:0) билан хет-трик ва Панама (2:0) дарвозасига битта гол.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Carpetas Blaugranas

Сўнгги янгиликлар

Барча ›