Месси ўз фаолиятидаги энг яхши икки мураббий номини эълон қилди
27 дек 2020 00:50
Янгиликлар
Месси ўз фаолиятидаги энг яхши икки мураббий номини эълон қилди
"Барселона" сардори Лионель Месси фаолиятидаги энг яхши деб билган иккита устозини таъкидлаб ўтди.
Аргентиналик юлдуз Хосеп Гвардиола ва Луис Энрикени алоҳида ажратиб кўрсатди.
"Гвардиоланинг ўзига хос хусусияти бор. У оддий нарсаларни мутлақо бошқа томондан кўришга ёрдам беради. Унинг учрашувларга тайёргарлиги ақл бовар қилмас даражада эди. Мен у ва Луис Энрике каби иккита энг яхши мураббий билан ишлаш бахтига муяссар бўлдим", – деди Месси La Sexta телеканали жонли эфирида.
Гвардиола "Барселона"ни 2008-2012 йилларда, Энрике эса 2014-2017 йилларда бошқарган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар