Месси — Ла Лигада кетма-кет 16 йилдан бери гол ураётган илк футболчи
20 янв 2020 08:24
Янгиликлар
Месси — Ла Лигада кетма-кет 16 йилдан бери гол ураётган илк футболчи
Леонинг голи “Барселона”га “Гранада” устидан 1:0 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди.
Ушбу гол Месси учун 2020 йилдаги биринчиси бўлди. Шу тариқа аргентиналик ҳужумчи Ла Лига доирасида кетма-кет 16 йилдан бери гол ураётган илк футболчига айланди.
Кучли бешлик чемпионатларида бундан яхшироқ натижа қайд этаётган уч нафар футболчи бор. “Ювентус” форварди Криштиану Роналду 18 йилдан бери шундай натижага эришиб келмоқда. “Верона” ҳужумчиси Жампаоло Паццини ва “Бордо” вакили Жимми Бриан эса кучли бешлик лигалари доирасида 17 йилдан бери гол уришда давом этмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар