Гути Винисиус ва Мбаппе "Реал"да биргаликда муваффақиятли ўйнай олишига ишонади

Sherzod Nurmatov
23 окт 2026, 11:50
"Реал" собиқ ярим ҳимоячиси Гути мадридликлар аъзолари Винисиус Жуниор ва Килиан Мбаппе бир таркибда бемалол муваффақиятли тўп тепа олишига ишонч билдирди.

"Жамоада муаммолар юзага келганда, доимо юлдуз футболчиларни айблашади, гўёки ҳаммаси у ёки бу ўйинчининг айбидек кўрсатилади. Мен уларнинг биргаликда ўйнай олишига ишонаман — улар исталган жамоа ўз сафида кўришни орзу қиладиган энг юқори савиядаги футболчилардир.

Эҳтимол, ҳозир Винисиус "Реал" мухлислари кутган даражадаги спорт формасида эмасдир. Унинг фаолиятида ажойиб мавсумлар бўлган. Айни дамда у ўзининг энг яхши ҳолатида эмас, бироқ барча унинг аввалги савиясига қайтишини кутмоқда", – деди Гути “El Chiringuito” эфирида.

1.jpg

26 ёшли бразилиялик футболчи 2026/27 йилги мавсум 11 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.

9 турдан сўнг "Реал" Испания чемпионати турнир жадвалида 21 очко билан 3-поғонани эгаллаб турибди. Мадридликлар 25 октябрь куни Ла Лиганинг 10-тури доирасида "Барселона"га қарши "Эл Класико"да майдонга тушади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: El Chiringuito

Сўнгги янгиликлар

Барча ›