Месси катта эҳтимол билан ПСЖда 30-рақамни олади. У шу рақам остида "Барса"да дебют қилган

Alisher
10 авг 2021
Ҳужумчи Лионель Месси ПСЖда катта эҳтимол билан 30-рақамни олади.

Аргентиналик футболчи айнан 30-рақамда "Барселона" либосида дебют қилган.

Қайд этиш керакки, 30-рақам Лига 1'да одатда дарвозабонлар учун банд қилинади, аммо Мессининг даражасини ҳисобга олсак, лига бу рақамда форварднинг рўйхатга олишни рад этиши қийин.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ форвард Неймар Мессига 10-рақамни бермоқчи эди, аммо у рад этди.


AlisherМуаллиф
Манба: Marca