Месси дербида ўйнай олади

Mirjalol Normatov
24 мар 2019, 15:27
ESPN хабарига кўра, "Барселона" ҳужумчиси Лео Месси ЛаЛиганинг 29-тури доирасида "Эспаньол"га қарши баҳсда ўйнай олади.

Ҳужумчи жумадан шанбага ўтар кечаси Аргентина термаси таркибида Венесуэлага қарши ўйинда 90 дақиқа ҳаракат қилди. Ўйиндан кейин унинг оёғи пайларида жароҳати борлиги тасдиқланди. Шу боисдан у Марокаш термасига қарши баҳсни ўтказиб юборади.

Аммо Каталония клуби ушбу хабардан безовталанмаган. Клубдагилар 31 март куни "Эспаньол"га қарши ўтадиган баҳсда Месси ўйнай олишига ишонишмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: ESPN