UZ

Сўнгги янгиликлар

19:46"Динамо" - "Нефтчи". Асосий таркиблар эълон қилинди  0 19:11Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Олимпик-MobiUz", "Хоразм" – "Навбаҳор"  1 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  1 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  13 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  11 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  2 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  4 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  7 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  4 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  10 12:15Гёкереш инглиз клуби билан келишиб олди  2 11:47Факт: Вадим Абрамов жамоаси Виталий Левченко бошқараётган "Нефтчи"ни ҳали ютмаган  10 10:48Бугун аёллар терма жамоамиз Лаосга қарши баҳс олиб боради  0

Мен нега Ўзбекистондан кейин Эронни кузатаман? Янгиликлар

Мен нега Ўзбекистондан кейин Эронни кузатаман?

Эрон терма жамоаси мен кўрган олтита жаҳон чемпионатидан тўрттасида иштирок этган.

1998 йил биринчи марта жаҳон чемпионатини кўрган бўлсам, шундан бери Эрон миллий терма жамоаси натижаларини кузатиб келаман. 1998 йилги мундиалда Эрон гуруҳдан чиқа олмаган бўлса-да, АҚШни мағлуб этгани катта шов-шувга сабаб бўлганди. 

Эрон 2002 йилги ЖЧга чиқишга яқин келганди, бироқ УЕФА-ОФК плей-офф баҳсида Ирландияга мағлуб бўлган. Кейинчалик Эрон 2006, 2014 ва 2018 йилларда ўтказилган жаҳон чемпионатларида қатнашди. Яна бир маълумот шуки, Эрон ЖЧ-2014 ва ЖЧ-2018да Карлуш Кейруш қўл остида иштирок этган. 

Эрон терма жамоасининг ўйинлари ва натижалари мени доим қизиқтириб келади. Бу мамлакат футболда кўп нарсага эришди ва бунинг сири нимада экан деган савол доим ўйлантиради. Ҳар ҳолда гап фақат Кейрушнинг узоқ муддат (2011-2019 йиллар) терма жамоада ишламаганида бўлса керак. 

Тўғри, португалиялик мураббий Эрон футболи ривожига кўп ҳисса қўшди. Лекин улар фақат европалик мураббийга қараб ўтирмади. Эронда аввало клублар футболи кучайди, миллий чемпионат даражаси ортди ва бунинг натижасида терма жамоа ҳам ютди.

Шу пайтгача уч марта Эронда бўлганман ва ҳар учаласи "Локомотив" билан ОЧЛ ўйинларида рўй берган. 2015 Аҳвазда "Фулад", 2016 Исфаҳонда "Сепахан" ва 2017 йил Теҳронда "Истиқлол" билан ўйнаб қайтганмиз. 2015 йил биринчи бор Эронга борганимда "Фулад" болалар мактаби билан яқиндан танишгандим.

"Фулад" болалар футбол мактабининг ташқи кўриниши. 2015 йилги сурат 


Айтиш мумкинки, "Фулад" бу - бизнинг "Машъал"га ўхшаш клуб. Асосан яхши футболчиларни тарбиялаб бериш билан ном қозонган. Гарчи чемпионлик учун ҳар йили даъвогарлик қилмаса-да, бошқа клубларда тўп тепаётган "Фулад" тарбияланувчилари кўпчиликни ташкил этади. 

"Фулад" футбол мактаби оддий, айтарли ҳеч нимаси билан ўзига тортмайди. Умуман Эронда барча клублар оддий. Уларда пул катта эмас ва араб клубларига ўхшаб ҳар йили машҳур ўйинчиларни сотиб олмайди. Эронга келадиган легионерлар номи машҳур эмас, лекин Эрондан кетаётган маҳаллий футболчилар анча етилиб терма жамоага қайтмоқда. 

Масалан, Сардор Азмунни олайлик, ахир "Зенит"дек кучли клубда ўйнаш ҳар кимга насиб этмайди. Мавсум якунларига кўра, Азмун Россия чемпионатининг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳам бежизга эмас, албатта.

"Фулад" мактабида болалар мана шу майдонда шуғулланади. 2015 йилги сурат


Эрон клубларини "Ал Садд", "Ал Ҳилол" ёки "Ал Дуҳайл" билан молиявий жиҳатдан асло солиштириб бўлмайди. Лекин шунга қарамай уларнинг ОЧЛдаги натижалари таҳсинга лойиқ. Масалан, "Персеполис" ўтган йил ОЧЛ финалида ўйнади. Бу жамоа 2018 йил ҳам финалда иштирок этганди. Бундан ташқари 2010 йил "Зоб Аҳан", 2007 йил "Сепахан" клублари Осиё чемпионлар лигаси финалида иштирок этган. 

Ва бу клубларнинг ҳеч бирида легионерлар асосий ролни ўйнамаган. Барча ишни маҳаллий йигитлар бажарган. Яна бир эътиборли жиҳати, Эрон терма жамоасида ҳар доим кучли легионерлари бўлган. 

Ўз вақтида ўйнаган Али Дайи, Меҳди Маҳдавикия, Али Карими, Воҳид Хошемиян, Карим Багери каби юлдузларни бир четга қўя турайлик. Ҳозирги терма жамоа сафида ҳам Европанинг номи чиққан клубларида тўп тепаётган легионерлар бор. 

Масалан, Алиризо Бейранванд ("Антверпен"/Бельгия), Милад Моҳаммади ("Гент"/Бельгия), Мажид Ҳоссейни ("Трабзонспор"/Туркия), Алиризо Жаҳонбахш ("Брайтон"/Англия), Меҳди Тареми ("Порту"/Португалия), Карим Ансарифад (АЕК/Греция), Сардор Азмун ("Зенит"/Россия) ва ҳоказо. Шунингдек, маҳаллий клубларда тўп тепаётган футболчиларнинг ҳам кучли эканини биламиз. 

Эрон терма жамоаси доим қийин вазифаларни уддалашга ҳаракат қилади. Лекин форслар 1976 йилдан бери Осиё Кубогида зафар қуча олишмаяпти. 2000 йилдан буёғини оладиган бўлсак, "Team Melli" (Эрон терма жамоаси лақаби) уч марта қитъа биринчилигида чорак финалдан ва бир марта ярим финалдан қайтди. Шунингдек, 2004 йил Хитойда ўтказилган мусобақада учинчи бўлди. 

Эронлик мухлисларнинг Сардор Азмундан умиди катта


ЖЧ-2022 саралаш баҳсларининг иккинчи раунд ўйинларида Эрон ўзини кўрсата олмаяпти. Драган Скочич шогирдлари ўтказилган тўртта ўйиндан 6 очко билан 3-ўринда боришяпти. Гуруҳ пешқадами Ироқ ҳисобида 11, иккинчи ўриндаги Баҳрайнда 9 очко бор. Вазият шундайки, Эрон ўз гуруҳида иккинчи ўринни олиб ҳам кейинги босқичга чиқа олмай қолиши мумкин. 

Шунга қарамай, Эронда кўпчилик жаҳон чемпионати орзуси билан яшамоқда ва терма жамоанинг кейинги босқичга чиқишига юз фоиз ишонмоқда. Эрон термаси жой олган гуруҳ ўйинлари марказлашган тартибда Баҳрайнда ўтказилади. Агар баҳслар уй-меҳмон тарзида давом этганида форслар қолган тўрт ўйиндан учтасини ўз майдонида ўтказишлари лозим эди. 

Шу боис учрашувларнинг Баҳрайнга кўчирилгани уларга ёқмади ва ОФКга бир неча бор арз қилишди. Ҳа, Эрон шунақа жамоа: доим ўз ҳақини талаб қилади. Шунинг учун бўлса керак, улар кўпинча ФИФА, ОФК каби катта ташкилотлар билан жанжаллашиб юради. 

Эрон МТЖ саралашдаги қолган тўрт ўйинни Гонконг, Баҳрайн, Камбоджа ва Ироққа қарши ўтказади. Терма жамоадагилар мана шу 4 ўйиннинг ҳаммасида ғалаба қозонишни мақсад қилган.

3 июнь. Эрон - Гонконг

7 июнь. Эрон - Баҳрайн

11 июнь. Камбоджа - Эрон

15 июнь. Эрон - Ироқ

Қиссадан ҳисса шуки, мен Ўзбекистон футболини Эрон футболига ўхшаб ривожланишини хоҳлайман. Биздаги молиявий имкониятлар билан араб мамлакатлари (Қатар, БАА, Саудия Арабистони) танлаган йўлдан бора олмаймиз.

Япония, Жанубий Корея, Австралия - булар ўзгача олам. Назаримда, Эрон танлаган йўл билан бизники ўхшашдек. Агар биз ҳам уларга ўхшаб Европа клубларида ўйнайдиган камида ўнта кучли легионерга эга бўлсак, биз ҳам жаҳон чемпионатига чиқа оламиз. Яъни айтмоқчи бўлганим, бу ўринда бизга Шомуродов эмас, балки Шомуродовлар керак бўлади. 

P.S. Албатта, буларнинг барчаси шахсий фикр. Сиз бу борада қандай фикрдасиз?

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика