UZ

Сўнгги янгиликлар

06:28Тохир Кападзе: "Бу йигитлар ўзбек футболининг келажаги"   0 06:10Европа лигаси. "Байер" - "Рома" 2:2   0 06:05Европа лигаси. "Аталанта" - "Марсель" 3:0   0 06:00Саудия чемпионати. "Ал Уҳдуд" - "Ал Насср" 2:3   1 02:40Испаниянинг 2-лигасидаги клуб "Реал"ни енгиш борасида "Боруссия"га ўз ёрдамини таклиф қилди  4 02:04Европа лигаси. "Байер"нинг мағлубиятсиз серияси давом этади, финалдаги рақиб — "Аталанта"  28 01:27“Ордабаси” мухлислари шаҳар маъмуриятига бойкот эълон қилишди  0 01:03Саудия чемпионати. "Ал Насср" сўнгги дақиқаларда ғалабани ўз томонига оғдирди, Роналду гол урди  1 00:36Тчуамени ЕЧЛ финали ва Европа чемпионатини ўтказиб юбориши мумкин  0 00:08Саудия клуби Каземиро учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:49Моуринью қачон мураббийлик фаолиятини якунлашини айтди  3 23:22"Реал Мадрид"ни ЕЧЛ финалига Анчелоттининг ўғли олиб чиқди  21 22:44Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Россияга қарши ўйнайди  0 22:31Ўзбекистон U-14 терма жамоаси Ривожланиш кубогидаги иштирокини ғалаба билан бошлади  7 22:01Микола Шевченко: "Машъал" фонида ёш болалардек кўринмадик"  1

"Мен Жаҳон юлдузи ўйнаган жамоага келдим" — "Бунёдкор"нинг янги легионери Янгиликлар

"Мен Жаҳон юлдузи ўйнаган жамоага келдим" — "Бунёдкор"нинг янги легионери

Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси бугун черногориялик ярим ҳимоячи Игорь Иванович билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

Футболчи ўтган мавсумни "Дечич Тузи" жамоасида ўтказди. Бундан ташқари у фаолияти давомида "Подгорица", "Сутьеска Никсич", Озарбайжоннинг "Зира ФК", Сербиянинг "Белград" жамоаларида тўп тепган. 2020 йил Черногория терма жамоаси дебют қилиб ҳозиргача 11та ўйинда майдонга тушган. Эндиликда эса фаолиятини "Бунёдкор" билан боғлади. 

- Игорь янги жамоангиз ҳақидаги дастлабки таассуротлар қандай?

- Ҳозирча ҳаммаси ажойиб. Биринчи таассуротларим ижобий. Жамоадошларим мени яхши қабул қилди. Ўйлайманки, янги коллективга тезда мослашиб кетаман. 

- Таклиф ким томонидан бўлди? Мураббий ёки агентлар?

- Таклиф клуб томонидан бўлди. "Бунёдкор" варианти ҳақида кўп ўйламадим. Келдим ва шартнома имзоладим. 

- Бу жамоа ва умуман ўзбек футболи ҳақида қандай тасаввурга эгасиз?

- Тўғрисини айтсам, "Бунёдкор"дан таклиф тушмагунига қадар ўзбек футболи ҳақида кўп нарса билмасдим. 

- "Бунёдкор"нинг қайси жиҳати кўпроқ қизиқтирди?

- Кейинчалик бу жамоада Ривалдо каби юлдузлар ўйнаганини кўрдим. Демак мен Жаҳон юлдузи тўп тепган жамоага келдим. 

- Биздаги маълумотларга қараганда сизга ўзбек клубларидан "Насаф" ўтган йили хизматингизга қизиқиш билдирган экан...

- Фақат қандайдир гаплар, бу вазиятда аниқ нарса бўлмаган.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика