UZ

Сўнгги янгиликлар

14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  0 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  6 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  4 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  8 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  14 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  45 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  8 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2

Мэддисон Англиянинг бўлажак ўйинларини ўтказиб юборади Янгиликлар

Мэддисон Англиянинг бўлажак ўйинларини ўтказиб юборади

Футболчининг соғлиғида муаммолар бор.

"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Жеймс Мэддисон тўпиғидан олган жароҳати туфайли Англия терма жамоасининг бўлажак учрашувларини ўтказиб юборади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

"Биз Жеймс Мэддисон тўпиғидан олган жароҳати туфайли Англия терма жамоаси қайдномасидан чиқарилганини тасдиқлашимиз мумкин.

Ярим ҳимоячи 2024 йилги Европа чемпионати саралаши доирасидаги Мальта ва Шимолий Македонияга қарши ўйинда иштирок этмайди ҳамда жамоанинг базасида клуб тиббиёт ходимлари билан реабилитациядан ўтади", – дейилади “Тоттенхэм” расмий сайтида.

Мэддисон сўнгги трансфер ойнасида 46,3 миллион евро эвазига "Лестер"дан "Тоттенхэм"га ўтганди.

Ярим ҳимоячи жорий мавсум барча мусобақаларда 12 та ўйин ўтказиб, 3 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика