

ПСЖ ҳужумчиси Мадрид жамоасидан олдин шартнома бўйича келишилганидан 100 миллион евро кўпроқ сўради. Бу ҳақда журналист Гильем Балаге хабар бермоқда.
"Реал" французга рад жавобини берди. Қайд этиш керакки, испанларнинг рад жавоби ПСЖнинг 23 ёшли ўйинчи билан шартномани узайтириш имкониятларини оширади.
Мбаппе ПСЖ таркибидаги 5 мавсум давомида Лига 1 доирасида 113та гол урди.



