UZ

Сўнгги янгиликлар

21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  7 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  0 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  2 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  2 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  29 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  14 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  12 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  5 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  5 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  1 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0

"Машъал": Янги йил байрамингиз билан! Янгиликлар

"Машъал": Янги йил байрамингиз билан!

Кириб келаётган Янги йил байрами билан Машъал футбол клуби жамоатчилиги номидан барчангизни қизғин табриклаймиз.
Якунига етган футбол мавсуми жамоамиз учун омадли келди. Биринчи лигада иштирок этган Машъал биринчи ўринни эгаллаган ҳолда бир йилдан сўнг яна олий лигага қайтди. Энди клубни янада қийин мавсум кутиб турибди ва ўйлаймизки, футболчиларимиз ўз олдиларига қўйилган вазифани ҳал қила олишади.

2014 йил муҳтарам Юртбошимиз томонидан Соғлом бола йили деб эълон қилинди. Болалар қанча соғлом бўлса, ўлкамиздан шунча кўп маҳоратли спортчилар етишиб чиқади. Натижада халқаро майдонларда муваффақиятли иштирок этишимиз борган сари осонлашиб бораверади.

Шу ўринда ўзбек футболига бефарқ бўлмаган барча инсонларни эшик қоқиб кириб келаётган Янги йил байрами билан Машъал футбол клуби раҳбарияти, ишчи-ходимлар, мураббийлар штаби, футболчилар ҳамда фан-клуб аъзолари номидан муборакбод этиб қоламиз. Янги йил ҳаммамиз учун омадли ва янада муваффақиятли келсин!

Машъал футбол клуби маъмурияти.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика