UZ

Сўнгги янгиликлар

14:27"Вулвс" АПЛнинг 17 ўйинида 1 та гол урган ҳужумчи учун 40 млн фунт сўраяпти  1 13:53МЮ 85 млн. еврога сотиб олган ҳужумчи кетма-кет 8 та ўйиндан бери гол урмаяпти  3 12:54Роналду 2009 йилдан бери илк бор тақвим йилида бирорта ҳам хет-трик қайд этмади  6 12:33"Вулверхэмптон" Англия чемпионатининг дастлабки 19 турида бирор марта ғалаба қозонмади ва 123 йиллик антирекордни такрорлади  0 12:22Балотеллида БАА 2-лигаси вакили "Ал-Иттифоқ"дан таклиф бор. 35 ёшли ҳужумчи 2024 йил декабридан бери ўйнамаяпти  2 10:40АПЛнинг сўнгги ўрнидаги жамоани мағлуб этолмаган Аморим нималар деди?  7 10:06Европанинг ТОП клубларига "Ал Ҳилол" футболчиси кeрак  1 09:38Роналду кечаги учрашувдан сўнг қисқа фикр билдирди  4 09:10Келаси мавсум Суперлига икки жамоасининг фарм клуби Пролигада иштирок этиши мумкин  3 08:42"Бухоро" директори ўз лавозимида қолади  3 08:19"Сурхон" уч нафар футболчи билан хайрлашди  7 03:20АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади  41 02:40АПЛ. ​"Челси" "Борнмут" билан дуранг ўйнади, "Ньюкасл" ва "Эвертон" ғалаба қайд этишди  5 00:56Саудия Арабистони. "Ал Насср" мавсумда илк бор очко йўқотди. Роналду 957-голини урди  8 00:29Ўзбекистон U-21 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Қатар U-23 термасига ютқазди  8

"Машъал" сайти янгича кўринишда Янгиликлар

"Машъал" сайти янгича кўринишда

Замонавий футболда матбуотнинг ўрни жуда катта ҳисобланди.
Оммавий футболни тарғиб этиш учун муҳим бўлган ОАВ замонида технология тезлик билан ривожланиб бормоқда. Буларни инобатга олган ҳолда "Машъал" ПФК энди ўз расмий сайтини ҳам замонавий ва қулай кўришда иш бошлашни истайди. Клуб мухлислари ва клубимизга бефарқ бўлмаган мухлислар энди клуб ҳақидаги барча энг сўнгги янгиликларни ва маълумотларни тезлик билан етказиб боради.

Биринчи навбатдаги шунга муносиб расмий сайт фаолияти бошланганини маълум қиламиз. Янгича кўринишга эга бўлган расмий сайтимиз аввалги сайтлардан кўра катта фарқларга эга.

1. Биринчи навбатда расмий сайтнинг кўришини ўзгаргани ва учта тилга мослаштирилгани бу ОФК талаби бўйича биринчи қилинган иш сифатида баҳоланади. Режаларимиз бўйича сайтимиз энди ўзбек, рус ва инглиз тилларида иш олиб боради. Клубга бефарқ бўлмаган хорижлик мутаххасислар ва футболчилар ҳам расмий хабарларни ўқиб бориш имкониятига эга бўлади.

2. Энди сайтнинг кириш қисмида учта тилдан биринчи танлаш имконият бўлади. Бунинг учун юқори қисмдаги "Машъал" номи келтирилган бўлимлардан бирига ўтиш ёки юқоридан пастга тушган байроқча шаклларидан бирини танлаш кифоя. Бунда сиз ўзингизга мос бўлган тилни танлайсиз ва бизни кузатиб борасиз. (айни вақтда ўзбек ва рус тиллари тўлиқ фаолият олиб бораяпди)

3. Сайтнинг ички бўлимига ўтгандан сўнг тепа қисмидан ўрин олган клуб эмблемаси "ЯНГИЛАШ" вазифасини бажаради ва бош саҳифага олиб ўтади.

4. Сайтинг умумий кўринишидан алоҳида бўлимлар ўрин олган. Ҳар бир бўлим фаолиятда. Энг янги хабарлар лентасида 4 та хабар кетма-кетлигидан иборат бўлиб, навбатма-навбат айланиб туради. Унинг пастида "НАВБАТДАГИ" ВА "ЎТГАН" учрашув анонси ўрин олган. Паст тарафида хабарлар лентаси ва "ТУҒИЛГАН КУНИНГИЗ БИЛАН" сахифаси ўрин олган.

5. Пастки қисмдан ўрин олган клубнинг твиттердаги расмий саҳифаси муҳим аҳамиятга эга бўлиб сиз унда барча энг янги хабарларни биринчилардан бўлиб кузатиб борасиз. Ундан ташқари ушбу бўлимда барча учрашувларнинг он-линe шархлари бериб борилади. Бунинг учун сиз фақатгина ушбу бўлимдаги "КУЗАТМОҚ" қисмини танласангиз кифоя.

6. Энг пастки қисмдан эса мухлисларга қулайлик яратиш учун кўпгина оммавий футбол сайтларига тўғридан-тўғри кириш учун ссилка ўрнатилган. Сиз истаган сайтингизга ўтишингиз ёки фақат мавзулар орқали кузатиб боришингиз мумкин.

7. Айни вақтда сайтнинг баъзи камчиликлари устида иш олиб борилмоқда. Айнан фотогалерея ва видеогалерея бўлими тез кунда иш бошлайди. Бу ҳақида алоҳида хабар берилади.

8. "Машъал" клуби учун энг муҳими бу мухлислар ва биз билан бирга бўлинг. Энг янги ва муҳим янгиликларни биринчи бўлиб расмий сайтимизда эълон қиламиз. Имкон қадар тезлик ва юқори нотада иш олиб боришни мақсад қилганмиз. Камчиликлар ёки қилишининг керак бўлган ишлар бўлса @fcmashal_uz орқали хабар қолдиришингизни сўраймиз.

"Машъал" - ўзбек футболидаги ёрқин аланга !
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика