Балотеллида БАА 2-лигаси вакили "Ал-Иттифоқ"дан таклиф бор. 35 ёшли ҳужумчи 2024 йил декабридан бери ўйнамаяпти

Aslanov Jasurbek
31 дек 2026, 12:22
Балотелли БАА иккинчи дивизиони вакили "Ал-Иттифоқ" футболчисига айланиши мумкин.

Италия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Марио Балотелли БАА иккинчи дивизионида иштирок этувчи Дубайнинг "Ал-Иттифоқ" клубидан таклиф олди.

35 ёшли футболчи сўнгги бор майдонга 2024 йил 21 декабрда – "Женоа" сафида А Серия доирасидаги "Наполи"га қарши ўйинда захирадан тушганди.

Шунингдек, Балотелли "Милан", "Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Интер"даги ўйинлари орқали танилган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sportitalia