

Италия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Марио Балотелли БАА иккинчи дивизионида иштирок этувчи Дубайнинг "Ал-Иттифоқ" клубидан таклиф олди.
35 ёшли футболчи сўнгги бор майдонга 2024 йил 21 декабрда – "Женоа" сафида А Серия доирасидаги "Наполи"га қарши ўйинда захирадан тушганди.
Шунингдек, Балотелли "Милан", "Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Интер"даги ўйинлари орқали танилган.



