"Машъал" мухлислар фан-клубига аъзолик бошланди

21 фев 2015, 14:59
Футбол мухлислар учун, шу боис жамоамизни бирга қўллаб-қувватлашга чақирамиз.
Муборакнинг "Машъал" клуби янги мавсумга юқори мақсадлар билан йўлга чиқмоқда. Бу йўлда клуб ҳамиша мухлислар мададига таянади. Шу боис янги бошланажак мавсумга фан-клуб аъзолари ҳам тайёргарлик ишларини бошлаб юборди. Катта ташкилотчилик билан ташкил этилаётган фан-клуб бу йилда ўзгача фаолият олиб боради. Бунинг учун мухлисларга керакли бўлган  шароитлар яратиб берилади.

Фан-клуб етакчиси Одил Аймаматов ва фан-клуб иш юрутувчиси Шуҳрат Сафаров  янги мавсум учун мухлисларни рўйҳатдан ўтказиш бошланганлигини маълум қилди. "Машъал" фан-клубига аъзо бўлишни истаган футбол ихлосмандларини мурожат этишларини сўраймиз. Фан-клубга аъзо бўлишни истаган мухлислар учун ёш чегараланмаган. Аъзо бўлиш учун икки дона фотосурат, бир дона шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (гувоҳнома, паспорт), турар жойидан маълумотнома тақдим этишларини сўралади.

Фан-клубга аъзо бўлган мухлислар нафақат уй учрашувларини, балки сафар ўйинларида ҳам жамоамизни стадиондан туриб қўллаб-қувватлаш имкониятига эга бўлади.

Қўшимча маълумотлар учун қуйидаги телефон рақами орқали боғланишингиз мумкин: +998912629082 (Одил Аймаматов)


Манба: fcmashal.uz