UZ

Сўнгги янгиликлар

01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  0 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  21 01:29Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Абдихолиқовдан ассист  0 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  4 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  2 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  4 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  1 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  3 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  102 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  53 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  3

"Машъал" мураббийлар штабида янгилар Янгиликлар

"Машъал" мураббийлар штабида янгилар

Муборакнинг "Машъал" жамоаси мураббийлар штабида янгилар иш бошлади.
Гап шундаки, яқинда "Астана" таклифини қабул қилган Марат Мифтахуддинов ўрнига Жамшид Саидов келди. Бу мураббий шу кунга қадар асосан "Бухоро"да ишлаб келаётганди. Жорий мавсумда Тачмурод Агамуродовга яқиндан ёрдам берган Саидов мавсум поёнига етгач, истеъфога чиқарилганди. Лекин шунга қарамай, ёш мураббий кўп вақт ишсиз қолмади ва уни газчилар ёрдамчи мураббийликка таклиф этди. Демак, Саидов келаси йил бош мураббий Александр Хомяковга яқиндан кўмаклашадиган бўлди.

Шунингдек биринчи лига вакили бўлмиш Косоннинг "Аланга" жамоаси бош мураббийи Дилшод Андаев ҳам келгуси мавсумда жамоа мураббийлар штабида ишлайдиган бўлди. Аслини олганда, Андаев жамоа учун бегона эмас. Сабаби ушбу мураббий илгари ҳам "Машъал"да ишлаганди. Газчилар олий лигага чиққач, ёшлар жамоаси айнан унга топширилди. Айтиш керакки, ўринбосарлар йиғинга 12 декабрдан киришади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика