UZ

Сўнгги янгиликлар

20:41"Реал Мадрид" мухлислари 0:4 дан сўнг Пересга раҳмат айтишди  2 20:18"Реал" "Бенфика" футболчиснинг трансфери борасида келишувга эришди  2 19:51"Ливерпуль" Экитике трансфери бўйича музокараларни бошлайди  0 19:25"Бавария" Луис Диас учун 52 млн евро таклиф қилди  0 19:02"Мундиалда Ўзбекистон терма жамоасининг янги қиёфалари пайдо бўлади" – Александр Крестинин билан катта суҳбат  2 18:38"Навбаҳор" бразилиялик ҳимоячи билан шартнома тузади  12 18:11Гёкереш "Спортинг" машғулотларига қайтишдан бош тортди. У "Арсенал"га ўтишни истамоқда  3 17:43Венгер: "Менимча, Клублар ўртасидаги ЖЧ зарур"  2 17:16"Реал" футболчисининг жароҳати қайталанди  0 16:49Бундеслиганинг ТВ бўйича 2025/26 йилги мавсум учун пул тақсимоти: ҳар бир клуб қанча олади?  0 16:22Аббос Файзуллаев Шомуродовнинг жамоадошига айланиши мумкин  21 15:55Ўзбекистонлик ҳакамлар Индонезияда Президент Кубоги финалида ишлайди  0 15:32Саратонни енгган "Атлетик" футболчиси допинг туфайли дисквалификация қилинди  1 15:05ЎзПФЛ делегацияси АҚШда MLS тажрибасини ўрганмоқда  8 14:48Алвес ЦСКА футболчисига айланди. Унга 7-рақам берилди  5

Маъруфхон Муродов: “Мухлислар Суперлига йўлланмасини кутмоқда” Янгиликлар

Маъруфхон Муродов: “Мухлислар Суперлига йўлланмасини кутмоқда”

"Шўртан" клуби ярим ҳимоячиси Маъруфхон Муродов интервью берди.

- “Шўртан” ПФК таркибида бир неча мавсумдан буён тўп суриб келасиз. Тажрибали футболчи сифатида айтингчи, жамоанинг бу йилги биринчиликдан кўзлаган асосий мақсади нималардан иборат?
- Маълумки “Шўртан” жамоаси бундан олдинги йилларда ҳам Суперлига даражасида иштирок этиб келган. Бундан ташқари “Оқ бўрилар” ҳалқаро учрашувларда ҳам ўз кучини синаб кўришган. Ғузорлик мухлислар катта футбол ҳавосини соғиниб қолишди. Шундан келиб чиқиб “Шўртан” фақат юксак марраларни кўзлайди, деб айтаоламан. Қолаверса, жамоамизнинг бош ҳомийси “Шўртаннефтгаз” МЧЖ рахбарияти ҳам 2019 йилги мавсумда олдимизга Суперлига чиқиш йўлланмасини қулга киритиш вазафасини қуйган.

- Жамоанинг Суперлига чиқиш имконияти қанчалик даражада деб баҳолайсиз?
- Яхши, чунки йил бошида таркибизни имкон даражасида малакали футболчилар билан мукаммал шакллантирдик. Сафимизда ўйинни ўз қўлига оладиган, жамоадошларини олдинга бошлайдиган тажрибали йигитлар кўп. Шу билан бирга клубимиз раҳбарлари ва мураббийлари истеъдодли ёшларга ҳам кенг имкониятлар беришмоқда. Булар орасида Ғузорлик йигитларнинг кўп эканлиги қувонарли ҳол.

- ПРО-Лига “А” гуруҳидаги жамоалардан қайсилари бу йил ғолиблик йўлида “Шўртан”га асосий рақобатчи бўлиши мумкин?
- Суперлигага чиқиш учун рақобат қиладиган асосий жамоалар “Машаъл” ва “Истиқлол” деб ўйлайман. Турнир жадвалига эътибор берадиган бўлсак ҳам айнан биз билан бирга ушбу жамоалар пешқадамлик қилишяпти. Улар томондан намойиш қилинаётган ўйинлар ҳам таҳсинга лойиқ. Айниқса Муборакликларнинг ўйинини алоҳида таъқидлаган бўлардим. Шу ўринда “Машаъл” бош мураббийи Алиқулов Асрор ҳамда ёрдамчиси Қораев Ботир акаларнинг фаолиятини эслаб ўтиш жоиз.

- Жамоанинг Суперлигага чиқиши учун ички имкониятлари қандай. Масалан шарт-шароитлар, молиявий аҳволи.
- Тажрибали мураббий, устозимиз Сергей Ковшов қўл остида ўтадиган машғулотлардан кўнглимиз тўляпти. Шарт-шароитимиз ва молиявий аҳволимиз тўғрисида тўхталганимизда Бош ҳомиймиз барча зарур имкониятларни яратиб бермоқда. Бу эса Суперлигага чиқишимизда юз фоиз талабга жавоб беради. Биздан бир жамоа бўлиб, истак сари озгина тер тўкиб машаққатли меҳнат қилиш талаб этилади.

Ўйлайманки, клубимиз раҳбариятининг олдимизга қўйган вазифасини ва мухлисларимиз ниятини амалга оширамиз.


“Шўртан” ПФК матбуот бўлими

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика