

Яқин қариндошлар 31 ёшли футболчига савол билан чиқишмоқда. Улар "Барселона"нинг молиявий тарафдан санкцияларга учраётганидан мамнун эмас. Клуб шу сабабли ёзда бир қанча маоши катта футболчиларини сотиб юбориши мумкин. Шунингдек, сўнгги пайтларда "Барселона" ва ҳакамлар қўмитаси ўртасида бўлаётган можаролар. Футболчининг яқинлари бу икки фактор борасида кафолат сўрашмоқда.
Марказий ҳимоячи ёзда эркин агентга айланиб, "Барселона"га ўтиши кутилмоқда. У ушбу мавсумда ЛаЛиганинг 11 ўйинида иштирок этди.



