Марсело Криштиану Роналду ҳақида гапириб ўтди
12 фев 2018 21:28
Янгиликлар
Марсело Криштиану Роналду ҳақида гапириб ўтди
"Реал" ҳимоячиси Марсело "қаймоқранглилар"нинг асосий юлдузи Криштиану Роналду ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
Марселонинг сўзларига кўра, Криштиану Мадридда бахтсиз экани ҳақида гапириш аҳмоқлик. Эслатиб ўтамиз, Роналду ортда қолган дам олиш кунлари "Реал Сосьедад"га қарши баҳсда хет-трик қайд этди ва битта голга пас берди.
"Роналду "Реал"да бахтсиз деб ўйламайман. Аслида ҳам шундай бўлганида, Криштиану жамоани тарк этган бўларди. У "Реал"га ёрдам бериш учун ҳамма нарса қилаяпти. Роналду нимага қодирлигини ва ҳалигача клуб учун нималар қилаётганини ҳамма билади", - деди Марсело.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар