Марокаш терма жамоаси футболчиси қамалди
24 фев 2024 09:01
Янгиликлар
Марокаш терма жамоаси футболчиси қамалди
Марокаш терма жамоаси ярим ҳимоячиси Ильяс Шаир одамга ҳужум қилгани учун жиноий жазо олди, деб хабар бермоқда BBC.
Манбага кўра, воқеа 2020 йилда Антверпенда (Бельгия) содир бўлган. Ильяс таътилда бўлган вақтида Нилс Т. билан жанжал келиб қолган. Ўзаро жанжалдан сўнг футболчи Нилснинг бошига тош билан урган, шундан сўнг жабрланувчи оғир аҳволда шифохонага етказилган. Шифокорлар жабрланувчини сақлаб қолишга муваффақ бўлишди.
Бельгия шаҳри суди Ильяс Шаирни бир йилга озодликдан маҳрум қилди.
Жорий мавсумда 26 ёшли футболчи КПР сафида барча турнирлар доирасидаги 31 учрашувда 4 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар