Марио Гётце фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин

Mirjalol Normatov
5 апр 2020, 12:44
Дортмунднинг "Боруссия"си ярим ҳимоячиси Марио Гётце фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин.

"Corriere dello Sport" хабарига кўра, футболчининг ўйинларига "Рома" томонидан қизиқишлар бўлмоқда. Айтилишича, 27 ёшли хавбек римликлар спорт директори Жанлука Петрачи билан илк музокараларни ўтказган бўлиши ҳам мумкин. Унинг дортмундликлар билан шартномаси ушбу мавсумда якунига етади.

2019/20 йилги мавсумда Гётце барча турнирларда 19 ўйинда қатнашиб, 3 гол ва 1 ассистентликни қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Corriere dello Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›