UZ

Сўнгги янгиликлар

17:11Эндрик январь ойида Лига 1нинг энг яхши футболчиси деб топилди  1 16:40"Фиорентина"да юрак хуружини бошдан кечирган Бове 14 ойдан сўнг футболга қайтди  1 16:06Рэшфорд яна "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  2 15:35Назорат ўйини. “Ғазалкент” Россия жамоасига қарши ўйинда 0:4 ҳисобида мағлуб бўла туриб, якунда дуранг қайд этди  1 15:02"Арсенал" норвегиялик вингерни нишонга олди  3 14:20"Ливерпуль” Англия терма жамоасининг янги юлдузини трансфер қилишга келишиб олди  4 13:37Пулишичга “Арсенал”, МЮ ва "Тоттенхэм" қизиқмоқда. "Милан" хавбекни 70-80 млн еврога сотишга тайёр  8 13:10“Ман Сити”, “Ливерпуль” ва “Ман Юнайтед” кузатаётган футболчи 100 млн еврога баҳоланмоқда  5 12:34Шомуродов яна тўпурарлар жадвалида биринчи ўринга қайтадими? Бугун Туркияда Истанбул дербиси бўлиб ўтади, унда ҳамюртларимиз иштирок этади  11 12:27"Манчестер Сити" Игор Тиагони ўз сафига қўшиб олмоқчи  3 11:54"Бавария" Виктор Осимхенни сотиб олиши мумкин  0 11:25Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси "Андижон"га ўтмоқда  10 11:22Жозе Моуринью Португалия терма жамоасини бошқаради  5 10:50Ёрқин Назаровга янги мавсумда беларуслик мураббий кўмаклашади  2 10:05Арне Слот: "VAR фақат аниқ ҳолатларда ишлаши керак"  3

Мануэль Нойер: “Тўғри йўналишда бир қадам ташладик” Янгиликлар

Мануэль Нойер: “Тўғри йўналишда бир қадам ташладик”

Теглар :  Бавария Нойер
“Хоффенхайм” билан бундеслиганинг 2-тур ўйини жаҳон чемпиони Мануэль Нойер учун даҳшатли бошланди: 9-сониядаёқ (!) Кевин Фолланд унинг дарвозасини ишғол қилди.

Лекин “Бавария” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Жером Боатенгнинг четлатилиши ва пенальти белгилангани ҳам бунга халал бермади. “DFB.de” сайти мюнхенликлар посбони билан суҳбатлашиб, бундеслига тарихидаги энг тезкор гол, Поланскининг пенальти тепишдаги омадсизлиги ва Хоффенхаймдаги ўйин таассуротлари ҳақида саволларга жавоб олди.

- Жаноб Нойер, сиз 9-сонияда гол ўтказиб юбордингиз. Бу бундеслигада тарихидаги энг тез гол саналади. Сиз тўпга тегишга улгурмай, “Хоффенхайм” олдинга чиқиб олди. Аввал шундай ҳолат сиз билан рўй берганми?

- Йўқ, лекин вақтли гол кечидан кўра яхшироқ. Бизда ўйин тақдирини ўзгартириш учун етарлича вақт қолганди.

-Бундай стартдан кейин нима рўй берди? Фолланднинг голини қандай ҳисоблайсиз?

-Биз ҳали суръатга кириб улгурмагандик. Боатенг ва Алаба ўртасида тушунмовчилик юзага келди. Давид ортга ноаниқ пас берди ва Жером уни эгаллашда хато қилди. Ўша ерда Фолланд пайдо бўлди.

-Кейин сиз сирпаниб кетдингиз.

- Мен тўп яқинроқ келаётганини кўриб олдинга чиқдим ва сирпаниб кетдим. Лекин сирпанмаганимда рақибга нисбатан қўполлик ишлатишим мумкин эди, чунки ўйинчи тўпга яқинроқ келиб қолганди. Вазият ёмонроқ тугаши ҳам эҳтимоли бор эди.

-Пенальти ва Боатенгнинг четлатилиши ҳақида нима дейсиз?

- Тўп унинг қўлига тегди, бироқ танаси қўл ортида қолганди. Қоида айнан шундай йўл тутишни кўрсатишига амин эмасман.

- Поланскини пенальтидан аввал чалғитишга ҳаракат қилдингизми?

- Ҳакамга тўп нуқтанинг зарур жойида турмаганини айтдим. Полански тўпни силжитди ва мўлжалдан адашди. Сўзларим уни асабийлаштирганини билмайман.

- Сизга тўсин ҳам ёрдам берди.

- Мен керакли бурчакка ташландим. Тўп сонимга тегди. Давил Алаба эса ўйин бошидаги хатосидан кейин тўлиқ эътиборли бўлиб улгурганди.

- Левандовскининг сўнгги дақиқадаги голи ва ғалабани сиз росманасига қувонч билан нишонладингиз. Захира ўриндиғида ўтирган дарвозабонлар мураббийи Тони Топалович ёнига югуриб келдингиз.

-Бу ҳақиқий ҳиссиёт эди. Ўша ғалаба билан Штутгартда 2014 йил эришилган муваффақиятни эслатиб юборди. Ўшанда Тиаго сўнгги сонияларда бизни қайчи услубидаги ажойиб зарба билан олдинга олиб чиққанди. Майдонда 10 киши бўлганимиз сабабли янада қувончлироқ бўлди. Бу ўтган турда “Гамбург” устидан қозонилган ғалаба эмас.

- Эрта гол ва майдондан четлатилган ўйинчи туфайли ғалабани қандай баҳолайсиз?

- Ўйлашимча, бугун биз тўғри йўналишда яна бир қадам ташладик. Ажойиб ўйин кўрсатдик. Ҳаракатларимиз идеал бўлди, ўйин ва тўпни назорат қилдик. Ўйин бошидаги омадсизликдан кейин ҳам ўзимизни йўқотиб қўймадик. Биз яхшироқ бўлдик ва 10 футболчи билан ҳам голли вазиятларни юзага келтирдик.

-Бу иродали ғалаба бўлдими?

-Барча ўйин сифатида. Биз фалсафамизга мос тушган ҳолда зафар қучдик. Кўпроқ устунлик қилдик. Кўплаб имкониятлар бўлди, фақат биринчи голда омад кулиб боқмади. Агар бир очко билан қайтганимизда шунчаки кулгули бўларди.

- Жамоа ҳисобида 2 ўйинда 2 ғалаба мавжуд. Жамоа идеал ўйин суръатига тушиб олишига яна вақт зарурми?

- Яхши ҳолатга кириб боряпмиз. Бугун бизга майдонда ким ўйнаётганидан қатъи назар барча футболчи керак эканлигини исботладик. Улар майдонда ажойиб ҳаракат қилишди.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика