

Манбанинг хабарига кўра, Англия клуби ёзги трансфер ойнасида футболчини сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Футболчини аввал у билан "Аякс"да бирга ишлаган манкунианлар янги бош мураббийи Эрик тен Хаг харид қилишни талаб қилмоқда.

21 ёшли Дест жорий мавсумда "Барселона" сафида барча турнирларда 31 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.



