"Манчестер Сити", ПСЖ ва "Ювентус" франциялик футболчи учун курашмоқда

Alisher
19 мар 2020, 16:47
"Лион" хавбеки Уссем Ауар Европанинг бир нечта катта клублари қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

Ўйин учун "Манчестер Сити", ПСЖ ва "Ювентус" клублари қизиқиш билдирмоқда.

"Лион" 21 ёшли ярим ҳимоячиси билан хайрлашишга тайёр, аммо трансфер бошқа клублар учун 70 миллион еврога тушади.

Ауар жорий мавсум Франция чемпионатида 25та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Corriere dello Sport