"Манчестер Сити" Месси билан янги шартлар бўйича битим имзолашга тайёр

Alisher
19 фев 2021, 10:15
"Барселона" форварди Лионель Месси ҳали ҳам "Манчестер Сити" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

Англия клуби раҳбарияти 33 ёшли аргентиналик футболчига 496 миллион евро (5 йиллик)лик шартнома таклиф қилиб, у билан битимга тузишга тайёр.

Мессига ўтган йил "Манчестер Сити" шу вақт эвазига 693 миллион евролик битим таклиф этган, аммо молиявий инқироз бу миқдорнинг пасайишига сабаб бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Лионелнинг "Барселона" билан тузган шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: The Sun