

Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, аргентиналик ҳужумчи "Манчестер Сити"нинг таклифига розилик берган. Янги шартнома келаси ҳафтада имзоланади. У 2028 йилгача амал қилади. ЖЧ-2022да ўзини яхши кўрсатган форварднинг "Сити"даги маоши сезиларли ошиши кутилмоқда.
Ушбу мавсумда Хулиан "Манчестер Сити" таркибида 31 ўйинда қатнашиб, 10 гол ва 3 ассист қайд жтди.



