UZ

Сўнгги янгиликлар

08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   4 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  17 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   14 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  3 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  7 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3

"Манчестер Сити" ғолиблиги, "Арсенал"нинг қайтиши, "Челси"нинг муваффақиятсизлиги: АПЛда мавсум якунлари (мутолаа учун) Янгиликлар

"Манчестер Сити" ғолиблиги, "Арсенал"нинг қайтиши, "Челси"нинг муваффақиятсизлиги: АПЛда мавсум якунлари (мутолаа учун)

Англия Премьер-лигасининг навбатдаги мавсуми якунларини чиқарамиз.

Англия Премьер-лигасида 2022/23 йилги мавсум якунланди. У бир неча топ-клубларда бирдан тушиш рўй берган бўлишига қарамай қизиқарли ўтди. Бошқа томондан, топ-4да янги ном пайдо бўлди, айрим жамоалар ўзларини кўрсатишди, "Манчестер Сити"да эса чемпионлик учун курашда янги рақобатчи пайдо бўлди. Шунингдек, очиқчасига хафсалани пир қилган клублар ҳам бор. Бундан сўнг АПЛда мавсум якунларини чиқарамиз.


Чемпион: "Манчестер Сити".

Чемпионлар лигаси: "Манчестер Сити", "Арсенал", "Манчестер Юнайтед", "Ньюкасл".

Европа лигаси: "Ливерпуль", "Брайтон".

Конференциялар лигаси: "Астон Вилла".

Қуйига тушиб кетганлар: "Саутгемптон", "Лестер", "Лидс".


Мавсумнинг энг зўр жамоаси

Мавсумнинг энг яхши жамоаси ғолиб бўлганидир. Бундан ташқари, улар бунга тўлиқ лойиқлар. Мавсум бошида "Манчестер Сити"да муаммолар бўлди, аммо "шаҳарликлар" иккинчи қисмни хатосиз ўтказишди. Улар доимий равишда олдинда бораётган "Арсенал"га босим ўтказишди ва икки бор соврин учун асосий рақобатчиларини мағлуб этишди. Қандай саволлар бўлиши мумкин? Аммо, "канонирлар" ҳурматга сазовор. Бу ёш жамоа мавсумнинг катта қисмида АПЛ турнир жадвалида етакчилик қилган ҳолда чинакам жасорат кўрсатди. Бунинг устига, "тўпчилар" 7 йиллик танаффусдан сўнг Чемпионлар лигасига қайтишди, бу ҳам катта натижа.



Мавсумнинг энг яхши тўпурари

АПЛдаги мавсум тўпурари катта фарқ билан Эрлинг Холанд бўлди."Манчестер Сити" форварди 36та гол урди ва энг яқин тақибчи Харри Кейндан 6та тўпга ўзиб кетди. Премьер-лигадаги энг яхши тўпурарлар учлигини 20та гол билан "Брентфорд" форварди Айвен Тоуни якунлаб берди. Холанд эса ҳудди фаолиятида ўзгариш қилганини, янги клуб ва янги чемпионатни сезмагандек. Норвегиялик ўтган мавсум АПЛда ўртача ҳар ўйинда 1,03та гол урган ҳолда лигадаги энг яхши натижани қайд этди. "Манчестер Сити" бутун мавсум Премьер-лигада 94та гол урди.


Энг яхши ассистент

АПЛда мавсумнинг энг яхши ассистенти Кевин Де Брюйне ҳисобланади. "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси ўз ҳисобига 16та самарали узатмани ёздириб қўйган. Унинг яқин тақибчилари "Ливерпуль" вингери Муҳаммад Салаҳ ва "Арсенал" вингери Леандро Троссард бўлди. Аммо, бу Кевинда самарали узатмалар сони бўйича энг юқори натижа эмас. Унда мавсумига 20тадан ассистлар берган пайтлар ҳам бўлган. Аммо, муҳими, Де Брюйне жамоага катта фойда олиб келмоқда ва Хосеп Гвардиола жамоасидаги асосий ижрочилардан бўлиб қолмоқда. Эътиборлиси, бельгиялик ўтган мавсум "шаҳарликлар"нинг энг яхши тўпурари бўлганди.


Энг яхши дарвозабон

2022/23 йилги мавсум якунида "Олтин қўлқоплар" эгаси Давид Де Хеа бўлди. "Манчестер Юнайтед" дарвозабони 17та "қуруқ" ўйин ўтказди. Ундан кейин эса Алиссон ("Ливерпуль"), Ник Поуп ("Ньюкасл") ва Аарон Рамсдэйл ("Арсенал") ўрин олишган. Уччала дарвозабонда ҳам 14тадан "қуруқ" ўйинлар бор. Де Хеа МЮга мавсум якунига кўра Премьер-лигада энг яхши учталикда ўрин эгаллашда сезиларли ёрдам берди. Унинг муҳимлиги ҳақида манкунианлар устози Эрик тен Хаг адолатли гапирди. Фақатгина клубнинг нега ўйинчи билан шартномани узайтиришни секинлаштираётгани тушунарсиз. Миш-мишларга кўра, испан ҳаттоки маошининг пасайишига ҳам рози.


Мавсум кашфиёти

"Катта олтилик"дан бўлмаган бир йўла бир неча жамоа яхши иштирок этишди. Масалан, "Брайтон". "Чайкалар" мураббий ўзгаришидан сўнг бўлиниб кетмади. Аксинча, Роберто Де Зерби тарихда илк бор клубни еврокубокларга олиб чиқди. Унаи Эмери ҳам "Астон Вилла" билан яхши ишлади. Аммо, мавсумнинг асосий кашфиёти "Ньюкасл" ҳисобланади. Жамоа бутун мавсум давомида барқарор бўлишди ва ҳақли равишда топ-4да жой эгаллашди. "Ньюкасл"да бутун мавсум давомида 5та мағлубият қайд этилди, "Манчестер Сити"да ҳам шунча. Эдди Хау клубни 20 йилдан сўнг Чемпионлар лигасига қайтарди. Бу жамоа учун барчаси энди бошланмоқда.


Мавсум муваффақиятсизлиги

Бу бўлимга бир йўла бир неча жамоаларни киритса бўлади. Бу мавсум сўнггида очколарни йўқотган ҳолда чемпионликни бой берган "Арсенал" ва чемпионатни умуман ҳеч нарсасиз (8-ўрин) якунлаган "Тоттенхэм. Аммо, мавсумнинг бош муваффақиятсизлиги "Челси" бўлди. Жамоани 3 мураббий бошқарди: Томас Тухель, Грэм Поттер ва Фрэнк Лэмпард. Мавсум давом этгани сари барчаси Лондон клуби учун ёмонлашаверди. Лэмпард қўл остида барчаси умидсиз кўринди: 9та ўйинда 1та ғалаба. Якунда, "кўклар" жадвални 12-ўринда якунлашди ва бу улар учун сўнгги 29 йилдаги энг ёмон натижа ҳисобланади. Раҳбарият, ўйинчилар ва мураббийлар ўзгариши "Челси" фойдасига ишламади. Балки Маурисио Почеттинонинг тайинланиши билан вазият ўзгарар.


Мавсум рекорди

Асосий ва ҳатто тарихий рекорд Холандга тегишли десак ҳам бўлади. Норвегиялик "Манчестер Сити"даги илк йилидаёқ 36та гол урди. У Премьер-лигада бир мавсумда (34) гол уриш бўйича Алан Ширер ва Энди Коулнинг рекордини янгилади. Бундан ташқари, Эрлинг тарихда барчадан тез АПЛда 30та гол урди. Бунинг учун унга 27та ўйин кифоя қилди. Аммо, бу ҳали барчаси эмас. "Манчестер Сити" форварди Премьер-лигада барчадан тез 4та хет-трикни расмийлаштирди. Бунинг учун унга 19та ўйин керак бўлди. Фаолиятдаги янги клубда бундан яхши старт бўлиши мумкин эмас.


Footballhd.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика