UZ

Сўнгги янгиликлар

09:00«Боруссия» финалда «Реал Мадрид»га мағлуб бўлса, 5 миллион бонус олади  3 08:36ПСЖга Мбаппенинг ўрнига ким келиши маълум  4 08:11«Байер» 60 йиллик рекордни янгилади  2 07:48Про лига. Бугун 7-тур баҳслари якунланади  0 07:23EКЛ. «Олимпиакос» уйида бўладиган финалга йўл олди  0 06:28Тохир Кападзе: "Бу йигитлар ўзбек футболининг келажаги"   3 06:10Европа лигаси. "Байер" - "Рома" 2:2   0 06:05Европа лигаси. "Аталанта" - "Марсель" 3:0   0 06:00Саудия чемпионати. "Ал Уҳдуд" - "Ал Насср" 2:3   1 02:40Испаниянинг 2-лигасидаги клуб "Реал"ни енгиш борасида "Боруссия"га ўз ёрдамини таклиф қилди  8 02:04Европа лигаси. "Байер"нинг мағлубиятсиз серияси давом этади, финалдаги рақиб — "Аталанта"  29 01:27“Ордабаси” мухлислари шаҳар маъмуриятига бойкот эълон қилишди  0 01:03Саудия чемпионати. "Ал Насср" сўнгги дақиқаларда ғалабани ўз томонига оғдирди, Роналду гол урди  1 00:36Тчуамени ЕЧЛ финали ва Европа чемпионатини ўтказиб юбориши мумкин  0 00:08Саудия клуби Каземиро учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0

Манба: "Реал" ва ПСЖ Мбаппе трансфери бўйича келишувни ёпишди Янгиликлар

Манба: "Реал" ва ПСЖ Мбаппе трансфери бўйича келишувни ёпишди

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе келаси ҳафта "Реал"га ўтади, дея хабар берди журналист Француа Галлардо.

Манба берган хабарга кўра, томонлар 24 ёшли ҳужумчининг трансфери бўйича келишувнинг барча шартларини келишиб олган. Трансфер суммаси ошкор қилинмаган.

2017 йилнинг августида ПСЖ Мбаппени "Монако"дан ижарага олганди, бир йил ўтиб эса ҳужумчини 180 миллион еврога сотиб олди.

Парижликлар билан бирга футболчи беш марта Франция чемпиони бўлди, уч марта мамлакат кубогини қўлга киритди ва икки мартадан мамлакат Суперкубоги ва Франция Лига Кубогини қўлга киритди. Ҳужумчи ПСЖ тарихидаги энг яхши тўпурар (212 та гол) ҳам саналади.

У 2022/23 йилги мавсум барча мусобақаларда 43 та ўйинда майдонга тушиб, 41 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика