UZ

Сўнгги янгиликлар

09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  0 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  3 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  8 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  3 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  13 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  4

"Ман Сити" холдинги ва Red Bull "Уфа"га сармоя киритмоқчи Янгиликлар

"Ман Сити" холдинги ва Red Bull "Уфа"га сармоя киритмоқчи

Матч ТВ шарҳловчиси Роман Нагучевнинг айтишича, "Уфа" хорижий сармоя киритиладиган клубга айланиши мумкин.

"Мендаги маълумотларга кўра, бу клуб "Уфа" бўлади. Шамиль Газизовда битта эмас, балки бирданига иккита жуда яхши таклиф бор.

Улардан бири Александр Зинченкони сотиб олганлардир. Уларга клубнинг футболчига бўлган муносабати ва "Ман Сити"дан тушган таклиф маъқул келмоқда. Агар ҳузурингизга шундай клуб келса, 4 миллион ўрнига 10 миллион сўрагингиз келади, аммо "Уфа" шартномага буни қўшишга ҳаракат ҳам қилмади. Тўртми, демак, тўрт. Шарқда бу қадрланади. Бундан ташқари, Бошқирдистон – нефт минтақаси ва бу ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун жуда кўп имкониятларни тақдим этади.

Иккинчи вариант - "Ред Булл". "Уфа" бош директори айнан шу йўналишга оғмоқда. Уларнинг таклиф қилаётган пуллари катта эмас, бироқ истиқболи бор. "РБ" ўз спорт лойиҳаларидан воз кечмайди. У Бразилияда бўладими ё Австриями ёки Германия, фарқи йўқ – бунинг бари натижа устида ишлаш ва омма назарида бўлиш истагидан. "РБ Гана" юқорида айтилганлардан истисно, клуб 6 йил олдин ғойиб бўлган. Аммо мен Россияда бизнес қилиш ҳали ҳам осонроқ эканлигига ишонаман.

"Уфа раҳбарияти" аллақачон улар билан бир нечта учрашувлар ўтказган. Тез орада ҳаммаси ҳал қилинади", – деб ёзди Нагучев.

Аввалроқ, "Ман Сити" холдингининг Россияда клуб сотиб олиш истаги борлиги ҳақида хабар берилганди. City Football Group холдинг компанияси таркибига 9 клуб киради. Булар "Манчестер Сити"дан ташқари, "Нью-Йорк Сити" (АҚШ), "Мельбурн Сити" (Австралия), "Мумбай Сити" (Ҳиндистон), "Йокогама Ф. Маринос" (Япония), "Монтевидео Сити Торке" (Уругвай), "Жирона" (Испания), "Сычуань Цзюню" (Хитой) ва "Ломмел" (Бельгия).

Ред Булл эса "Лейпциг", "Зальцбург", "Нью-Йорк" ва "Бразил" футбол клубларини бошқаради. Шунингдек, Ред Булл хоккей, "Формула-1", мотопойга ва бошқа спорт турлари бўйича ўз жамоаларига эга.


Мутолаа учун. "Ред Булл" маркетинги – бу келажак ёхуд "Artel Neftchi", "Ucell Navbahor"...

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика