

Испаниялик мутахассис Хосеп Гвардиоланинг манчестерликлар билан тузган шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Клуб эса мураббий кетиш эҳтимоли сабаб янги мураббий изламоқда.
Англия клубининг нишонига франциялик мутахассис Патрик Виейра тушиб қолди. 43 ёшли француз айни пайтда "Ницца"ни бошқармоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" 2019/20 йилги мавсум Англия чемпионатида 29 турдан сўнг иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Премьер-лига эса коронавирус туфайли тўхтатилган.



