UZ

Сўнгги янгиликлар

16:35Про лига. "ФарДУ" Нукусда қийин ғалабага эришди  0 16:22"Барселона" мухлислари автобуси ёниб кетди  0 15:46"Ливерпуль" қишда йирик трансферга қўл уради  1 15:13Про лига. 20-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 14:56Эшитдик-да! ЎФА қўмитаси "Навбаҳор"дан 3 очко олиб ташлади   12 14:34"Челси" ярим ҳимоячиси яна жароҳат олди  0 14:01Давид Райя — "Арсенал" тарихидаги энг яхши дарвозабон (Opta)  2 13:33ПСЖ Мендеш, Дуэ ва Дембеленинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 13:04"Коринтианс" Депайдан арзонроқ уйга кўчиб ўтишни сўради  2 12:36Лутфуллин бригадаси Миср – Венесуэла учрашувида ишлайди  0 12:09Испания терма жамоасининг ЖЧ-2026 учун уй либоси намойиш қилинди  2 11:35ФИФА "Тинчлик мукофоти"ни таъсис этди  4 11:05Футзал. Бугун терма жамоамиз Озарбайжонга қарши баҳс олиб боради  2 10:40Али Ашур: “Ўйинчиларимдан хурсандман, 0:0 ҳисобидан хурсанд эмасман”  1 10:13Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2026 либосини тақдим этди  6

Малайзия ОТЖ бош мураббийи: "Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик" Янгиликлар

Малайзия ОТЖ бош мураббийи: "Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик"

U23 Осиё кубоги 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон - Малайзия (2:0) учрашувидан сўнг Малайзия олимпия терма жамоаси бош мураббийи Хуан Торрес Гарридо матубот анжуманида иштирок этди

- Ўйин ҳақида

- Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик. Ўйин аввалида хатога йўл қўйдик ва пенальтидан рақиб ҳисобни очди. Ҳисобда ортда бораётганимиздан кейин ҳужумга урғу беришга мажбур бўлдик. Иккинчи голда ҳам хатога йўл қўйдик ва гол ўтказиб юбордик. Кейинги ўйинларда камроқ хатога қилиш ва кўпроқ натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз.

- Бугун Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги фарқ қанчалик билинди?

- Ўзбекистон терма жамоаси жуда кучли. Бунга ўзингиз гувоҳ бўлдингиз. Терма жамоа бош мураббийи ҳам узоқ вақтдан бери ишлаб келмоқда ва яхши жамоа ташкил қилган.

- Кейинги учрашув ҳақидаги фикрингиз? Кейинги рақибимиз Вьетнамга қарши учрашувда ғалаба қозонишимиз учун нималарни ўзгартиришимиз керак?

- Бугунги ўйин намойиш этганидек, биз самаралироқ ҳужум қилишимиз керак. Кўпроқ тўпга эгалик қилсак ва кўпроқ ҳужум қилсак натижа яхши бўлади деган умиддаман.

- Малайзия терма жамоаси футболчиларининг жисмоний ҳолати яхши эмаслигини бугунги учрашув кўрсатиб берди. Ушбу муаммони қандай ҳал этмоқчисиз?

- Учрашувлар оралиғи жуда қисқа. Тезроқ тикланишга ҳаракат қилишимиз керак. Ҳар икки кунда ўйин ўтказиш осон эмас, лекин бу бизга баҳона бўла олмайди. Барча терма жамоалар шундай график бўйича ўйнашмоқда. Вьетнам ва Қувайтга қарши кечадиган баҳсларда ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқиш асосий мақсадимиз.


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика