Магуайр “Манчестер Юнайтед”даги дебют ўйини ҳақида гапирди
12 авг 2019 08:54
Янгиликлар
Магуайр “Манчестер Юнайтед”даги дебют ўйини ҳақида гапирди
Ҳарри Магуайр кеча “Челси”га қарши баҳсда “қизил иблислар” сафидаги дебют ўйинини ўтказди.
“Бу “Олд Траффорда”ги мавсумнинг илк ўйини эди. Айрим вазиятларда ҳаяжон бўлганлигини тан олиш лозим. Биринчи бўлимни ҳам яхши ўтказа олмадик. Дарвозамиз олдида тўпни йўқотиб қўйган ҳолатлар ҳам бўлди. Аммо танаффусдан сўнг ўйинимизни яхшиладик. Иккинчи бўлимда ҳужум чизиғимиз ўз имкониятларини намойиш этди. МЮ ўтган мавсум ўз майдонида атиги 2 та ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолганини билардик. Бизнинг асосий вазифамиз эса “Олд Траффорд”ни қўрғонга айлантиришдан иборат”,—дейди Магуайр.
Sky Sports телеканали Магуайрни “Манчестер Юнайтед”—“Челси” учрашувининг энг яхши ўйинчиси дея топди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар