

"Биз ярим йилдан бери оиламиз билан Барселонада яшаймиз. Яна кўчишни хоҳламайман. Яна захира ўйинчиси бўлсам ҳам, ушбу жамоага фойдали бўлишим мумкин", - дейди де Йонг.
Хабарларга кўра, ўйинчига "Челси", "Бавария", "Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити" қизиқмоқда.
Де Йонг жорий мавсум "Барселона" таркибида 13та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди.



