UZ

Сўнгги янгиликлар

20:48Суперлига. "Динамо" – "Металлург" 1:1 (матнли трансляция)  11 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  1 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  0 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  7 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  6 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  1 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  14 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  14 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1

"Луисма Эрнандеснинг кетиши натижага боғлиқ эмас, номзодлар орасида хорижлик мураббий фаворит бўлиб турибди" — "Металлург" бош директори Янгиликлар

"Луисма Эрнандеснинг кетиши натижага боғлиқ эмас, номзодлар орасида хорижлик мураббий фаворит бўлиб турибди" — "Металлург" бош директори

Суперлиганинг 4-тури арафасида Бекободнинг "Металлург" жамоасида мураббий истеъфоси юз берди.

Расман: "Металлург" испаниялик мураббий билан шартномани бекор қилди

Шу вақтгача жамоани бошқариб келган испаниялик Луисма Эрнандес клуб билан хайрлашишга қарор қилди. Мазкур вазиятга ойдинлик киритиш ва янги мураббий борасида "Металлург" бош директори Шавкат Саидовга мурожаат қилдик. 


- Луис Эрнандеснинг "Металлург"дан кетишида дастлабки учта турдаги натижалар бош омил бўлдими? Умуман бу жараён қандай юз берди?

- Мураббий билан хайрлашиш учта турдаги натижаларга боғлиқ эмас. "Пахтакор" билан ўйинга тайёргарлик жараёнида, дам олиш куни белгиланди. Эртаси куни Луисма томонидан оилавий сабабларга кўра шартномани бекор қилиш ҳақида мурожаат бўлди. Раҳбарият билан ўрганиб чиққан ҳолда дўстона хайрлашувга келишилди. Кеча Луисма Бекободга келди ва жамоа билан учрашиб, илиқ тарк этди. Натижалар асосий омил бўлмаслиги аниқ эди. 

- Клуб испаниялик мутахассиснинг ишидан қанчалик қониқиш ҳосил қилди?

- Барча билади футболда ғалаба ва мағлубият бирга юради. Луисма билан ажойиб ғалабалар, аламли мағлубиятлар  ҳам юз берди. Европалик мураббийдан ўзимизнинг маҳаллий мутахассислар керакли тажрибани олди, дея оламан. Ташкилий ишлар, тактик масалаларда ўзига яраша билимга эга мутахассис. Луисма билан ҳамкорлигимизни клуб раҳбари сифатида қониқарли, деб ўйлайман. 

- Жамоани кейинги мураббийи ким бўлади? Мураббий танлашда қайси факторларга таянилади?

- Бугун эрта янги мураббий масаласига аниқлик киритилади. Хорижлик мутахассис келиш имконияти кўпроқ. Факторларга келсак, аҳамият берган бўлсангиз Рустам Мирсодиқов даврида "Металлург" ўз ўрнига эга бўлди. Барқарор жамоага айланди. Кейинчалик Андрей Шипилов, Жасур Абдураимов, Луисма Эрнандес билан ишладик. Учала мураббийимиз ҳам терма жамоаларда, клубларда мураббий, ассистент сифатида ишлаб келишган. Яққол бирон клубда бош мураббий бўлишмаганди. "Металлург"да уларга шундай имконият берилди. Янги мураббийнинг жамоани барқарор олиб юриши учун тажрибаси бўлиши керак, деган фикрга келдик. Психологик ёндашувга кўпроқ эътибор беришимиз лозим. Шу нарсаларга таянамиз. 

- Демак асосий фаворит хорижлик?

- Юқорида айтганимдек, хорижлик мутахассис номзоди устун.

- "Металлург" олдига аниқ вазифа қўйилганми? Суперлигада қандай иштирок этишни мақсад қилган?

- Биласиз, "Металлург" азалдан "чақилмас ёнғоқ" бўлиб келган. Кўп жамоаларга бош оғриқ бўлади. Ишонч билан айта оламан, "Металлург" 2017 йилдан ҳозирги кунгача жадал ривожланмоқда. Яратилган шароитлар, академия, инфратузилма, ташкилий ишлар бўйича топ 3таликка кирамиз, десам адашмаган бўламан. "Металлург"га фақат яхши ўринлар ярашади. Молиявий томондан катта бўлмаса ҳам биронта ходимимиз, мураббийимиз томонидан бу борада шикоят бўлмаган. Ўзбекистондаги энг яхши академияга эгамиз. Бу ҳам ўз-ўзидан бўлиб қолгани йўқ. Келажакда иқтисодий томонлама бақувват бўлсак, янада юксак марраларни олдимизга қўйишимизга ишонаман. Стратегиямиз бор. "Металлург" профессионал клубининг статусини, нуфузини кўтаришимиз зарур. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика