UZ

Сўнгги янгиликлар

15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  0 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  1 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  6 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  6 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  8 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  15 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  46 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  8 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0

Луис Энрике ЖЧ-2022да Германия билан бир гуруҳдан ўрин олганига муносабат билдирди Янгиликлар

Луис Энрике ЖЧ-2022да Германия билан бир гуруҳдан ўрин олганига муносабат билдирди

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Энрике ЖЧ-2022 қуръаси бўйича ўз фикрларини билдирди.

Испанлар E гуруҳида Германия, Япония ва Коста-Рика - Янги Зеландия ўйини ғолибига қарши ўйнайдилар. 

"Биз ушбу жаҳон чемпионатини забт этмоқчимиз. Бу ўртоқлик ўйини бўладими, Европа ёки жаҳон чемпионати бўладими, ўйин услубимизни ўзгартирмоқчи эмасмиз. 

Бизда аниқ услуб бор ва биз билан рақобатлашиш қийин. Ҳар қандай жамоа балки бизни мағлуб этиши мумкин, аммо биз ҳам барча рақибларни юта оламиз. 

Ушбу қийин қуръа якунда балки энг осонига айланар. Жамоалар у ерга қандай ҳолатда боришларини хеч ким билмайди. Сюрпризлар ҳам бўлиши мумкин. 

Иккинчи саватчада Германия энг кучли рақиб эди. Кучли жамоа. Топ-мураббий келганидан кейин улар янада кучайишди. Аммо биз бошқача кучмиз, жаҳонда еттинчимиз ва жаҳонни забт этмоқчимиз. 

Осон ўйинлар бўлмайди. Биз Японияни жуда яхши биламиз - қийин бўлади", - деди Энрике. 

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика