Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда
08 июл 13:33
Янгиликлар
Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда
"Ливерпуль" вингери Луис Диас клубини ўзгартиришга яқин турибди.
"Bild" хабарига кўра, колумбиялик футболчи "Бавария" билан шахсий шартнома шартлари бўйича дастлабки келишувга эришган.
Энди "Бавария" мерсисайдликлар билан трансфер суммаси ва келишув деталлари бўйича расмий музокараларни бошлашни режалаштирмоқда.
Шу билан бирга, Нико Уильямснинг трансфери муваффақиятсизликка учрагач, Диасга "Барселона" ҳам даъвогарлик қилмоқда.
27 ёшли Диас "Ливерпул"да 2022 йилнинг январидан буён ўйнамоқда. 2024/25 йилги мавсумда у "қизиллар" сафида 50 ўйин ўтказиб, 17 та гол урди ва 8 та голли пас узатди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар