"Ливерпуль" Мусиалани сотиб олиш имкониятини ўрганишга тайёр

Sherzod Nurmatov
27 ноя 2026, 17:35
"Ливерпуль" агар футболчи ўзининг жисмоний тайёргарлигини исботлай олса, келаси ёзда "Бавария" ярим ҳимоячиси Жамол Мусиала билан шартнома имзолаш имкониятини кўриб чиқишга тайёр.

Бу ҳақда “Football Insider” хабар тарқатди.

Манба маълумотларига қараганда, 23 ёшли немис футболчисининг шартномасида товон пули банди мавжуд, шу билан бирга, "Бавария" унинг неврологик касаллиги ва юқори маош мажбуриятларидан хавотирда.

"Ливерпуль" соғлиғидаги муаммолар туфайли 2026/27 йилги мавсумда "Бавария"нинг асосий таркибида бор-йўғи 1 та ўйин ўтказган Мусиала атрофидаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда. Футболчига ўйинлар вақтида хуружларни келтириб чиқарадиган неврологик касаллик ташхиси қўйилган ва Мюнхен клуби ушбу муаммони ҳал қилиш устида ишламоқда.

Агар Мусиаланинг соғлиғи билан боғлиқ вазият яхшиланса, "Ливерпуль" келаси ёзда таклиф билан чиқишга тайёр. Эҳтимолий келишув суммаси ошкор этилмаган, бироқ манбалар уни "жуда қиммат" деб таърифлашмоқда.

Ярим ҳимоячи 2020 йилнинг июль ойидан бери "Бавария" сафида ўйнаб келади, унинг амалдаги шартномаси 2030 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 80 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Football Insider