

Айни пайтда “темирйўлчилар” жамоаси мазкур тўқнашувга ҳозирликни давом эттирмоқда. “Локомотив” футболчилари бугун ҳам клуб қароргоҳида машғулот ўтказишди. Унда жамоанинг барча аъзолари иштирок этди. Салим Мустафоев бугундан умумий машғулотларда қатнаша бошлади. Нивалдо эса ҳамон якка тартибда шуғулланмоқда.
Қуйида “Локомотив”нинг бугунги машғулотидан фотолавҳаларни томоша қилишингиз мумкин:








