

"Мураббий эмасман лекин менга Жамшид Искандеровнинг ўйини ёқади. Катта мастер. Шунчаки бу йил ўтириб қолди "Пахтакор" захирасида. Бемалол у ҳам бизни клубда ўйнаб кета олади. Агар бизнинг мураббий услубига тўғри келса", - деб ёзади "Локомотив" клуби матбуот хизмати ходими Маъмур Мамадалиев твиттердаги ўз саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеровнинг клуб билан шартномаси тугаган. Унга "Локомотив" қизиқаётгани ҳақида хабарлар чиққанди.




