

Осиё чемпионлар лигаси 4-туридан ўрин олган мазкур баҳс ТТЗдаги “Локомотив” стадионида бўлиб ўтади ва 16:00да бошланади.
Бугун ўйиндан олдинги расмий тадбирлар ўтказилди. Дастлаб ҳар икки жамоа вакиллари ҳамда учрашув расмийлари иштирокида митинг бўлиб ўтди. Бунда бир қатор ташкилий масалаларга ойдинлик киритиб олинди.
Эртанги учрашувда “Локомотив” оқ рангли футболкаларда, “Истиқлол” эса кўк рангдаги либосларда тўп тепади.




