UZ

Сўнгги янгиликлар

10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  0 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  4 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  3 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  8 07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0 07:41U-20 ЖЧ. Нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  2 02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  14 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  7 01:40Лига 1. "Лилль"ни ПСЖга қарши ўйиндаги мағлубиятдан Мбаппе қутқариб қолди  6 01:03Харри Магуайр фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  1 23:58Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда "Гёзтепе"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракат қилди  16 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  11 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  13

“Локомотив” аъзолари Тошкентдаги Британия мактабига ташриф буюришди Янгиликлар

“Локомотив” аъзолари Тошкентдаги Британия мактабига ташриф буюришди

Теглар :  Локомотив
Хабарингиз бор, “Локомотив” футболчиларига миллий терма жамоа ўйинлари сабаб Олий Лигада юзага келган танаффус муносабати билан 5 кунлик қисқа таътил берилганди.

Жамоа вакиллари ушбу таътилда ҳам “бўш ўтиришгани” йўқ. Бир кун олдин “Локо” футболчилари Республика онкология илмий марказида даволанаётган болаларни байрам билан табриклагани боришганди. Кеча эса бир қатор футболчиларимиз ва мураббийлар штаби Тошкентда жойлашган Британия мактабида бўлиб, у ерда таълим олаётган йигит-қизлар билан мароқли суҳбат қуришди.

Дастлаб ушбу мактаб ўқувчилари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув аввалида Тошкентдаги Британия мактабининг икки нафар ўқувчиси “Локомотив” жамоаси ҳақида тайёрлаган тақдимот намойиш этилди. Сўнгра жамоамизда фаолият олиб бораётган австралиялик мутахассис Мирко Йеличич ҳамда бир неча нафар футболчиларимиз ўқувчиларнинг инглиз тилида берган турли мавзудаги саволларига жавоб қайтаришди.

Кейин эса мактабнинг футбол майдончасида ўқувчилар ҳамда “Локомотив” футболчилари ўртасида кўргазмали футбол ўйини ўтказилди. Ўйин жуда қизиқарли тарзда ўтди. Якунда эса Тошкентдаги Британия мактаби ўқувчилари таниқли футболчиларимиздан эсдалик учун дастхат олишди.



Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика