

"Менимча, Садио Маненинг "Реал"га ўтиши катта эҳтимол, чунки у Зидан қадрлайдиган фазилатларга эга. Зинедин унинг даражасини қадрлайди. Садио Мане "Реал"га ўтади деб ўйлайман.
Салаҳ "Ливерпуль"да қоладими ёки йўқ, буни билмайман. Агар у кетса, бу "Ливерпуль"га фойда олиб келиши мумкин. Бир неча ёш футболчилар бор, уларда "қизиллар"да тўп тепиш ва юқори даражадаги ўйинларни ўтказиш учун ҳамма нарса бор", - дейди Сиссоко.
Мане жорий мавсум "Ливерпуль" сафида АПЛда 26та ўйинда майдонга тушиб, 14та гол ва 9та ассист қайд этган. Салаҳ эса 26та ўйинда 16та гол уриб, 6та самарали узатма берган.



