"Ливерпуль" - "Реал" ва "Боруссия" - "Манчестер Сити" ўйинига ҳакамлар тайинланди

Alisher
12 апр 2021, 16:51
УЕФА матбуот хизмати ЧЛ 1/4 финал жавоб ўйинларида ишловчи ҳакамлар номларини маълум қилди.

"Ливерпуль" ва Мадриднинг "Реал" жамоалари ўртасидаги ўйинни Бьорн Кёйперс бошчилигидаги нидерландиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Эслатиб ўтамиз, илк ўйинда испанлар инглизларни 3:1 ҳисобида таслим этишган эди.

"Боруссия" (Дортмунд) - "Манчестер Сити" ўйинида эса испан ҳакамлари ишлайди. Бош рефери - Карлос дель Серро Гранде. Илк ўйин "Сити"нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган.

Икки жавоб ўйини ҳам 14 апрель куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: uefa.com