UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Лэмпард: "Пулишич яхши ҳолатда"  1 00:43АПЛ. "Челси" – "Тоттенхэм" ва турнинг бошқа учрашувлари учун превью  2 00:33Мальдини: "Товеннинг ўтиши ҳар томонлама фойдали"  0 00:15Гвардиола: "Агуэро "Сити"дан янги шартнома олишга лойиқ"  0 00:05Спортчилар ижтимоий тармоқларда  4 23:55Сульшер "Саутгемптон"га қарши ўйинни ўтказиб юборадиган футболчиларни айтди  0 23:29Аргентина лига кубоги номи Марадона шарафига ўзгартирилди  1 23:11Моуриньо: "Челси"нинг таркиби ажойиб"  6 22:57Сульшер: "Бруну МЮга катта таъсир ўтказаётганини барча кўриб турибди"  4 22:36ФИФА рейтинги эълон қилинди: Ўзбекистон бир поғона пастга тушди  42 22:27МЮ январда "Барселона" футболчисини ижарага олишни режалаштирмоқда  3 22:13Пирло: "Роналду билан келишиб олдик"  6 21:50Европа Лигаси. Винисиус ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси деб топилди  4 21:33Куман маошининг қисқартирилишига рози бўлди  2 21:09Эриксеннинг трансфер нархи аниқ бўлди  2

АПЛ. "Ливерпуль" "Манчестер Сити"ни мағлубиятга учратди ва таъқибчиларидан анча илгарилаб кетди Янгиликлар

АПЛ. "Ливерпуль" "Манчестер Сити"ни мағлубиятга учратди ва таъқибчиларидан анча илгарилаб кетди

Англия Премьер-лигаси 12-тур доирасидаги "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди.

"Ливерпуль" - "Манчестер Сити" 3:1

Голлар: Фабиньо (6), Муҳаммад Салаҳ (13), Садио Мане (51).

"Энфилд"

"Ливерпуль": Алиссон Бекер, Виржил ван Дейк, Трент Александер-Арнолд, Деян Ловрен, Эндрю Робертсон, Фабиньо, Жордан Хендерсон (Жеймс Милнер), Жоржиньо Вейналдум, Садио Мане, Муҳаммад Салаҳ (Жо Гомез), Роберто Фирмино (Алекс Окслейд-Чемберлен).

"Манчестер Сити": Клаудио Браво, Анхелиньо, Кайл Уокер, Жон Стоунз, Фернандиньо, Родри Эрнандес, Илкай Гюндоган, Бернарду Силва, Кевин де Брюйне, Раҳим Стерлинг, Серхио Агуэро (Габриэль Жезус).


Ливерпуль

Фабиньо - 6', Мохамед Салах - 13', Садио Мане - 51'

Премьер-лига . 12-тур

10/11/2019, 21:30

1
:
3
Тугади

Манчестер Сити

Бернарду Силва - 78'

Стадион: Anfield, 53324 томошабин

Бош ҳакам: Michael Oliver

45'
90'
6'  Фабиньо
13'  Мохамед Салах
13'  Эндрю Робертсон
51'  Садио Мане
51'  Джордан Хендерсон
61'  Джордан Хендерсон (Джеймс Милнер)
79'  Роберто Фирмино (Алекс Окслейд-Чемберлен)
87'  Мохамед Салах (Джо Гомес)
65'  Родриго Эрнандес
71'  Серхио Агуэро (Габриэль Жезус)
78'  Бернарду Силва
90'  Габриэль Жезус


ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ.

90+2"Сити" сўнгги дақиқаларда ҳам ҳужумга ўтмоқда, аммо ҳисобни тенглаштириш учун вақт жуда ҳам кам.

90. Иккинчи бўлимга бош ҳакам Майкл Оливер томонидан 4 дақиқа қўшиб берилди.

87. Клопп ҳимояга урғу бермоқда. Жо Гомез Муҳаммад Салаҳни алмаштирди.

86. "Сити" ўйин сўнггида тўлиқ ташаббусни қўлга олган ва рақиб дарвозаси томон "ҳужумлар ёмғирини" уюштирмоқда.

83. Тўп жарима майдончаси ичида Александр-Арнолднинг қўлига тегди. Аммо, ҳакам негадир пенальти белгиламади.

82. Ҳа айтгандай голдан сўнг ўйинга Окслейд-Чемберлен туширилди. У Фирминони алмаштирди.

80. Уххххх! Стерлинг шериги билан ажойиб тарзда ўйнади ва Алиссон билан деярли бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Аммо, бу вазиятда англиялик футболчидан омад юз ўгирди.

78. ГОООООООООЛ!!! Анхелиньонинг фаоллиги остида ўтган ҳужумда охир-оқибат Бернарду Силва Алиссон дарвозасини ишғол қилди.

77. Ҳа, "Манчестер Сити" буёғига камбек қила олмаслиги ойдинлашмоқда. Устига-устак "шаҳарликлар"нинг ўйинлари умуман қовушмаяпти.

71. Пеп Агуэронинг ўрнига Жезусни майдонга туширди.

68. "Сити"нинг навбатдаги ҳужумида яна Агуэро тўпга улгурмади. Унинг озгина оёқ тегиши ҳам тўпни дарвоза тўрига жойлашишига сабаб бўлар эди.

65. Родрига сариқ карточка. У Стерлингга қарши ишлатилган қўполликдан сўнг пенальти борлиги борасида ҳакамга эътироз билдирди.

61. Клопп Жеймс Милнерни майдонча туширди. У Жордан Хендерсонни алмаштирди.

59. "Сити" ҳужумга зўр бермоқда, аммо энди вазиятни ўнглаш жуда ҳам қийин.

54. Хавфли! Стерлинг рақиб футболчиларини алдаб дарвоза томон аниқ зарба берди, аммо тўпга Деян Ловрен тўғаноқ бўлди.

51. ГООООООООООЛЛ!!! Жарима майдончаси ичига ташлаб берилган тўпни Мане боши билан дарвозага аниқ йўллади. Браво бу ерда хато қилди.

50. Кутилганидек "шаҳарликлар" иккинчи бўлимни ҳужумкорлик билан бошлашди.

49. Англия Премьер-лигасининг онлайн жадвалига қарайдиган бўлсак "Манчестер Сити"нинг 4-ўринга тушиб кетганини кўришимиз мумкин. Пешқадам "Ливерпуль" билан орадаги фарқ 9 очкони ташкил этмоқда. 2-ўринда "Лестер", 3-ўринда эса "Челси" жойлашган.

46. Иккинчи бўлимга старт берувчи ҳуштак чалинди.

ТАНАФФУС

45. Биринчи бўлимга ҳакам томонидан 2 дақиқа қўшиб берилди.

45. Браво яна катта саҳнага чиқди. У Салаҳнинг жарима майдончаси ташқарисидан берган ажойиб зарбасини бартараф этди.

43. Салаҳда ҳаммаси жойида ва у ўйинни давом эттирмоқда.

42. Кевин Де Брюйненинг ажойиб пасидан сўнг Агуэро тўпни эгаллаб олиб олдинга борди ва рақиб дарвозасини нишонга олди. Бироз ноаниқ.

41. Салаҳ жароҳат олганга ўхшайди. Шифокорлар майдонда унга тиббий ёрдам кўрсатишмоқда.

38. Браво Фирминонинг жарима майдончаси ичидан берган зарбасини ажойиб тарзда қайтарди. Ҳисоб йириклашиши мумкин эди.

36. Ҳозирча "Сити"нинг ҳужумлари ўхшамаяпти. Аммо, "шаҳарликлар" 2та голдан сўнг ҳам ўзларини йўқотиб қўймаган ҳолда олдинга ташланишмоқда.

- Бу эса Салаҳ гол урган вазият.

29. Хавфли вазият! Анхелиньонинг яқин масофадан берган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб майдондан чиқиб кетди.

29. Тўпга эгалик қилиш бўйича кичик устунлик мезбонларда: 53%-47%

25. Серхио Агуэронинг жарима майдончаси ичида бир футболчини алдаган ҳолда берган зарбасини Алиссон қийинчилик билан бартараф этди.

23. Ҳозирги дақиқаларга келиб майдон эгалари устунликни ўз қўлларига олишган. "Ливерпуль" кўпроқ позицион ҳужумларга урғу бермоқда.

- Бу эса Фабиньонинг узоқ масофадан урган ажойиб голи!

17. "Ливерпуль"да статистика шунчаки ажойиб: 2та зарба - 2та гол (!)

13. ГООООООООООООООЛ!!!! Жарима майдончаси ичига оширилган тўпни Муҳаммад Салаҳ боши билан дарвозага киритди. 2:0!

9. Ухххх! "Сити" ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Жарима майдончаси ичига оширилган тўпни Стерлинг Алиссон дарвозасига йўналтирди. Бироз ноаниқ.

6. ГООООООООООЛ!!! Фабиньо жарима майдончаси ташқарисидан ажойиб зарбаси билан тўпни Браво дарвозасига жойлаб қўйди.

5. Ҳозирча "Ливерпуль" фақат ҳимояланмоқда. "Шаҳарликлар" мезбонларга юқори темп таклиф қилмоқда.

3. Илк дақиқаларданоқ "Манчестер Сити" тўпга эгалик қилмоқда ва ҳужумга ўтишга ҳаракат қилмоқда.

1. Ўйин бошланди!

- Ассалому алайкум "Championat.asia" кузатувчилари. Бироздан сўнг АПЛнинг ҳозирги кундаги энг катта тўқнашувига гувоҳ бўламиз ва бу ўйинни сиз билан биргаликда кузатиб борамиз.

Рейтинг: +51   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика