UZ

"Ливерпуль" - "Манчестер Сити" адолатсиз ўтди...ми? Янгиликлар

"Ливерпуль" - "Манчестер Сити" адолатсиз ўтди...ми?

Кеча АПЛнинг 12-тури доирасидаги марказий баҳс ўтказилди.

Кўпчилик ушбу баҳсни адолатсиз тарзда ўтганини, ҳакам "Ливерпуль"га ёнбосганини таъкидлади. Ижтимоий тармоқлар, твиттер, фейсбук ҳам бу борада "портлади". Мэмлар, карикатуралар "Ливерпуль"га қарши ишлади. Хўш, учрашувда ростдан ҳам адолатсизлик бўлдими? Келинг, ҳакамни 10 баллик тизимда баҳолаймиз ва ҳар бир хатоси учун бир баллдан маҳрум қиламиз.

Аслида учрашувни 2:0 ҳисоби билан бошланди десак ҳам бўлади. Ўйиннинг марказийлиги ва бевосита чемпионлик тақдирини ҳал қила олмаслигини ҳисобга олсак, бирор жамоанинг ғалабаси ҳали ҳеч нимани англатмаслиги мумкин. Аслида ўйинни "Манчестер Сити" назорат қилди, рақибларидан кўра кўпроқ вазият яратди. Аммо "Ливерпуль" рақибларини назорат қилди. Метин ҳимоя ва қарши ҳужумлар Клоппнинг асосий қуролига айланди.

Гвардиола сўнгги икки мавсумда чемпион бўлгани рост. Жамоа бир хил ўйин услуби билан чемпионликни қўлга киритди. Аммо энди испанияликнинг ғоялари эскирди. Бир услубни эндиликда икки ёки уч мавсум ишлатиб бўлмайди. Клопп ўтган мавсумлари давомида йўлга қўйган хатоларини ўрганиб чиққан ва мана энди у ҳам ўйин услубига ўзгартиришлар киритиб, кетма-кет ғалабаларга эришмоқда. Хўш, "Манчестер Сити" кечаги ўйини билан ғалаба ёки бир очкога лойиқмиди? Йўқ! "Ливерпуль" ҳақли ғалабага эришди. 

Биринчи гол урилган пайтда барча мухлислар Арнолднинг тўпга қўли билан ўйнагани ҳақида гапирди. Ҳақиқатдан ҳам ёш ва тажрибали ҳимоячи ўша паллада тўп учун қўлини ташлади ва рақиби гол урмаслигини истади. Бу видеоларда яққол кўринди.

Аммо "Ливерпуль"га қарши бўлган мухлислар бунгача бўлган вазиятни кўришмади. Шу йилдан футболдаги янги қоидалар амалга татбиқ қилина бошлади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам футболчи рақиб жарима майдони ичида тўпни қўли билан ўйнаса, хуштак чалиниши шарт! Тўп атайин тегадими ёки тўп қўлни топадими бунинг фарқи йўқ.

Майда факторлар жуда кўп. Ҳакам шунинг эвазига Арнолднинг қўлига теккан тўп учун хуштак чалмади ва оқибатда "Ливерпуль" тезкор қарши ҳужумдан кейин ҳисобни очди. Голда ҳакамнинг хатоси бор. Силванинг қўлига текканидан кейин хуштак чалиниши ва эркин зарба белгиланиши керак эди. Демак, ҳакамнинг 1 баллини олиб ташласак, 9 балли қолди.

"Ливерпуль"нинг иккинчи голида эса кўпчилик оффсайд борасида шубхаланди. Гол бир қанча вақт давомида VAR томонидан кўриб чиқилди ва инобатга олинди. Гол телевизор орқали оффсайд эмаслигини исбот қилингунча мухлислар назарида турганди. Кўриб турганингиздек, ҳеч қандай оффсайд йўқ.

Шунингдек, кўпчилик мухлислар мана бу вазиятда пенальти борлигини айтишди. Ҳа, Мане ортдан туртиб юборди. Умуман олганда пенальтига тортадиган вазият. Аммо бу ҳакамнинг хатоси эмас. Шунчаки Стерлингнинг ўзи ҳам жуда ишончсиз йиқилиб берди. Қисқасини айтганда 50га 50 вазият.

Ўйин давомида "Манчестер Сити"нинг яратаётган вазиятларига кўпроқ шоҳид бўлдик. Гоҳ Стерлинг, гоҳ Агуэро яхши вазиятларни кўкка совурди. Шунингдек, Анхелиньо бир вазиятда устунни пойлади. Ҳаттоки бир паллада Жезус деярли бўш дарвозани ишғол қила олмади. Айтганча Агуэро ҳам бирга бир вазиятни голга айлантира олмади. Ўйин шундай кечди, "Сити" мухлислари ҳакамни айблашди.

Мана бу ерда Арнолд Стерлингни очиқчасига итариб ташлади. Ҳимоячи қўли билан ҳаракатланди ва тўпга умуман ўйнамади. Агарда Стерлинг йиқилганида пенальти белгиланиши мумкин эди. Шунчаки Стерлинг ўйинни давом эттирди ва вазият "Ливерпуль" томонидан юмшатилди.

Лекин мана бу паллада ростдан ҳам пенальти бор эди. Ҳакам хато қилди. Орадаги фарқ унчалик кичик эмас, шунчаки Арнолднинг тўпга қўли текканини ҳакам кўргиси келмади. Расмлар ва видеоларда яққол кўринди бу.

Демак, ҳакамнинг 9 баллидан 1 баллини олиб ташлаймиз. Бу ҳаттоки Гвардиолани ҳам ғазаблантирди. Ўйин якунланганидан кейин ҳаттоки икки мураббий ҳам ҳакамга ўз норозилигини билдирди. Ҳакам ўйинни ўлдириб юбормади. Ўйинни яхши бошқарди, нозик вазиятларда пенальти белгиламади. Аммо у бу паллаларда VAR тизимини ҳам ишлатмади.

Ҳулоса: "Ливерпуль" ғалабага лойиқ эди. "Манчестер Сити" эса ўзининг олдингидек тажовузкорони ўйинини кўрсатмади. Ҳакам факторини иккинчи масалага ўтказиб қўйишимиз ҳам мумкин. Шунчаки Гвардиола шогирдлари кеча ғалабага лойиқ эмасдилар.

Миржалол Норматов

Рейтинг: +11   

Фикрлар

+9   
11 ноя 19:55:34
Албарс
Голда ҳакамнинг хатоси бор. Силванинг қўлига текканидан кейин хуштак чалиниши ва эркин зарба белгиланиши керак эди.

*************************

Ҳакамнинг биринчи хатоси Сильванинг қўлига тўп теккандан ўйинни тўхтатиши керак эди, майли курмай қолган дейлик унда пенальти белгиланиши керак эди! У ўйинни хам тўхтатмади пенальти хам бермади .. бу хато булмай нима???? ВАРни кўргач у ўз хатосини туғирлаши хам мумкин эдими , яъни голни бекор қилиб Сильванинг қўл билан ўйнаганини (ё тўп қўлга текканлигини) ИНОБАТга олиши шарт эди. биринчи гол булмаганда ўйин қандай кетишини фақат ЯРАТГАН билади.. Мард булиб ҳакамнинг хатосини тан олиш керак! Бу ўйин тарихга айланди лекин ўйиндан хулосалар қилиниши шарт келажакда шундай хатолар эвазига ўйин тақдирини бепарволик ила ҳакамлар хал қилиб қўйилишининг олдини олиш мақсадида.
Иккинчи баҳсли вазият ҳақида : агарда бу вазиятда ҳакам пенальти берганда менимча пенальти берилганига буладиган эътирозлар пенальти берилмаганлигига нисбатан булган эътирозлардан анча кам буларди.. ((
+4   
11 ноя 20:44:39
BEKSULTON
This is Andfield фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
bu 1- qoidaga kiradiku, alohida nima nimalaligi etilmidi, hali ancha yosh bolaga oxshisiz fikrlashiz ga kora, mevelar turiga olma, Gilos, Shaftoliyam kiradi, oqib korin bu mani fikrim mas qoidalari shu ekan 4 ta qoida
Meni yoshim 26 da. Siz shunchalik aqlli ekansiz u holda qo'lga to'p tegishi qaysi qoidaga mos keladi shu 4 qoidadan?
+4   
11 ноя 19:58:29
Shakirov
apl mutasaddilari bor budi bilan yondoshib liverga chempionlikni olib berishmoqchi shekilli shu mavsum ))))
+3   
11 ноя 21:59:22
Mirjalol MED
Hakam o'yinni buzishi uchun 10 xato qilishi shartmasku 1 ta o'yinga ta'sir qiladigan xato qilsa uzi yetib ortadi ...
+3   
11 ноя 21:54:22
Alimardon
Хакам уйинни улдирди
+3   
11 ноя 19:32:31
Special_Man
Lester bilan o'yinda Liverpulga 94 daqiqada(!)penalti qo'yib berdi. Galabaga loyiq emasdi o'shanda. Kecha Sitiga penalti bermadi. Man Lester muhlisiman. Lekin hakamlarga Liverpul chempion bo'lishi aytilganmi deyman. Liverpul bunday xarom g'alabalar bilan uzoqqa bormaydi.
+3   
11 ноя 19:19:51
Murodov M_13
hech qanaqangi adolatsiz emas, Adolatli o'yin bo'ldi, Liverpul yeb tashladi Cityni. Cityning asosiy quroli bo'lmish qanotlarini sindirdi KLOPP.
+2   
12 ноя 13:24:44
Хонмирзо
Албарс фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ундан кўра умуман фикр билдирманг деб қўяқолмапсизда))) Мессини тўғрисида гапирсанг Рональду мухлисларига ёқмаса, "Барса"ни гапирсанг "Реал" мухлисига ёқмас ва ҳаказо ва ҳаказо.. Мен бировни ҳақорат қилмаган булсам, бировни камситган булмасам..менинг бир марказий ўйин тўғрисидаги ўз фикримни билдиришим ёниб турган оловга керосин сепишми????? Мен хам Сиздан кутмагандим. Ё ўйин ўтиб кетгандан ўйин борасида ўз фикрини билдириш ёмон ишми? Тўғриси тушунмадим. Соғ булинг! Энди фақат ўйингача ўз жамоамизга омад тилаб ўйиндан кейин рақиб ютса рақибни табриклаб юришимиз керакми ? Ўз жамоамиз ютса хурсанд булиб фикр билдирсак хам рақиб томон хафа буладида буни хам қилмаслигимиз керак(((
йўқ, ўзимизни ақллилигимизни ҳаммага кўрсатишимиз керак.((

+2   
11 ноя 21:01:24
Nizam real chik 4-2
Шахсан ман ун адолатсиз болди
+2   
11 ноя 20:53:06
BEKSULTON
This is Andfield фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Alam qilardi City muxlis boganimda faqat oxirgi qolga teyishi da chunki 1-sida Bernardu voleybol daka qo'li bilan oshirdi Trentga, agar qarshi hujumda gol bimaganida bunaqa gaplayam bomasdi
Birinchi qo'lga tegishi Barnarduning qo'liga tegdi, keyin esa Arnoldning, ammo, Barnarduning qo'lidan ko'ra Arnoldning qo'liga qaralsa, u to'pni atayin qo'li bilan tekkan, bu videolarda yaqqol ko'rinib turibdi. Yangi qoidalarga ko'ra o'yin qo'lga tegishi bilan to'xtatilishi kerak edi. Ammo bunday bo'lmadi. Endi ikkinchi qo'l tegishi haqida gaplashamiz, bu holatda yaqin edi deyish mumkin, lekin nega unda Barselona bilan bu holatda penalti berilgandi? Hech kim masofanu eslamagandi faqat penalti berilgandi.
+2   
11 ноя 20:51:36
Barcelona5500
Xullas xato juda kop. Xakam liverpul yutiwini kopro xoxlagan manimcha. Kamida 3ta penalti beriwkeregidi. Oyin yaxwi bomadi xakam kop iwni bajargandan keyin oyinda kim yutiwi aniq bolib qoladi oldindan.
+2   
11 ноя 20:43:35
This is Andfield
Special_Man фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Lester bilan o'yinda Liverpulga 94 daqiqada(!)penalti qo'yib berdi. Galabaga loyiq emasdi o'shanda. Kecha Sitiga penalti bermadi. Man Lester muhlisiman. Lekin hakamlarga Liverpul chempion bo'lishi aytilganmi deyman. Liverpul bunday xarom g'alabalar bilan uzoqqa bormaydi.
siz eng yomon korganim Liverpul diganmidiz, shunaqa bogandan keyin koziz kormidide haqiqati, tuxmat qip tashisiz kere bosa, Liverpul ga bogan nafrat siz ga hammasini xarom korsatadi, 94- daqiqada Mane ni oyogiga aniq tepip yiqitdiku majbur qila oldiku mane, betta xiyla bomadiku bunga kim aybdor, Mane aybdor chunki siz Liverpul ni Yomon korasiz
+2   
11 ноя 20:39:03
BEKSULTON
This is Andfield фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
koromasligam evi bilande, Liverpul ni yomon korganizchun haqiqatiyam koromisiz
Men Liverpulni yomon ko'rishimni tan olaman, lekin fikr bildirayotganda xolis fikr bildiraman. Liverpulning g'alabaga loyiq o'yinlarida men komment qoldirmaganman. Chunki u yaqqol favorit bo'ldi deb hisoblayman. Ammo, mana bunday bahsli joylarda fikrimni yozaman. Siz yaxshilab o'ylab ko'rib javob bering, agar shu holat aksincha bo'lganda nima deb yozgan bo'lardingiz? Ya'ni kechagi o'yinda MSiti himoyachisi qo'liga jarima maydonida to'p ikki marta tegadi ammo penalti berilmasa, xo'sh?
+2   
11 ноя 20:34:57
BEKSULTON
This is Andfield фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Менимча, бу ерда Оливер жуда тўғри қарорга келди. Тасаввур қилинг, агар у VAR’га мурожаат қилганида, Фабиньонинг голини бекор қилиши ва мезбонлар дарвозасига пенальти белгилаши шарт бўлиб қоларди. Чунки тўп ҳимоячининг қўлига теккан – бу юз фоизлик пенальти. Ёмон томони, VAR’га мурожаат қилинса, Бернарду Силванинг ҳам қўл билан ўйнаганини баҳолаш имконсиз бўлиб қоларди. Бу эса, мантиқан «Ливерпуль» учун ноҳақлик. Бизга яхши маълумки, VAR’га 4 ҳолатда мурожаат қилинади. 1. Гол ёки гол эмаслигини аниқлаш учун; 2. Қизил карточкани аниқлаш учун; 3. Пенальтини аниқлаш учун; 4. Футболчини идентификация қилишдаги хатони аниқлаш учун. Кўриб турганингиздек, тўп ҳужумчининг қўлига текканини аниқлаш бу ерда йўқ. Қачонки, ҳужумчи тўпни қўли билан ўйнаб, гол ургандагина, биринчи пунктга биноан кўриб чиқиш мумкин. Бернарду Силванинг қўлига тўп теккач, «Манчестер Сити» гол урмади. Шу билантамом. Энди Силванинг қўлига теккан ҳолатга қайтиш учун «форточка» қолмади. Қоида бузгантараф гол ура олмагач, бу ерда VAR четга чиқади. Силванинг қўли учун энди видеотакрор ёрдамида жарима зарбаси белгилаш умуман имконсиз. Аммо Трент Александр-Арнолднинг қўлига теккан тўп пенальтига сабаб бўлиши мумкин – учинчи пунктга кўра, бу эпизод учун видеоҳакамлар аралаша олади. «Манчестер Сити» футболчилари ҳакамлар VAR’ни сўрашганда биринчи пункт, яъни Фабиньонинг голи бўйича эмас, айнан пенальти вазиятига эди. Агар ҳакам «Манчестер Сити» талабини қондирганда, уларнинг фойдасига пенальти белгилашдан бошқа чораси қолмасди. Бу эса, эпизодлар ривожидаги мантиққа тамомила зидқарор эди. Юқорида айтганимдек, «Ливерпуль»га нисбатан ноҳақлик бўлиб қоларди. Ҳакам тўп Силванинг ҳам қўлига текканини кўрди, унинг пенальти белгиламаганининг ҳам сабаби шу. Вазиятни бу қадар ривожланишига сабаб «Ливерпуль»нинг қарши ҳужуми ва оқибатда киритилган гол бўлди, холос. Агар ҳакам тўп Сильвага тегиши билан дарҳол ўйинни тўхтатиб, қоида бузилишини қайд этганда, ҳеч қандай эътироз бўлмасди ҳам. Бу ерда айб «Манчестер Сити» футболчиларининг ўзида – улар ҳакамга эътирозни бошлаб юборишди, диққатни жамлай олмадилар, гўё, барибир ҳозир ўйин тўхтаб, ҳакам VAR’га мурожаат қилишини кута бошладилар. Голга сабаб ҳам шу бўлди, ҳакам хатоси эмас. «Манчестер Сити»нинг ўша белгиланмаган пенальтидан кўра, «Ливерпуль»нинг Фабиньонинг голига ҳаққи ўн баробар кўпроқ эди. 2- penalti 100 % edi manimcha buni hamma tan oladi, lekin Silva gol urishidan sal oldin Fabinyo urib yiqitildi, hakam fol belgilaganda gol xisoblanmagan bolardi, penalti berilganda shunda barbir 3-1 bolarkan!
Muhtaram professor janoblari, sizning fikrlaringizda zarracha haqiqat yo'q. Sizningcha, VAR faqat 4 ta faktorni aniqlash uchun qo'yilgan xolos, shundaymi? U holda VARning keragi yo'q-ku, kim aniqlaydi OFSAYD, AUT va boshqalarni? Kechagi o'yinda to'p Bernardu Silvaning qo'liga tekkanda o'yin to'xtatilishi kerak edi, yangi qoidalar asosida shunday qilinishi kerak edi, bu bitta xato. Ikkinchisida to'p Arnoldning qo'liga tegdi. Arnold futnolni qo'l bilan o'ynab yuribdi, sizningcha shu futbolmi?
+2   
11 ноя 20:31:05
Uzbeks Number one
This is Andfield фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Менимча, бу ерда Оливер жуда тўғри қарорга келди. Тасаввур қилинг, агар у VAR’га мурожаат қилганида, Фабиньонинг голини бекор қилиши ва мезбонлар дарвозасига пенальти белгилаши шарт бўлиб қоларди. Чунки тўп ҳимоячининг қўлига теккан – бу юз фоизлик пенальти. Ёмон томони, VAR’га мурожаат қилинса, Бернарду Силванинг ҳам қўл билан ўйнаганини баҳолаш имконсиз бўлиб қоларди. Бу эса, мантиқан «Ливерпуль» учун ноҳақлик. Бизга яхши маълумки, VAR’га 4 ҳолатда мурожаат қилинади. 1. Гол ёки гол эмаслигини аниқлаш учун; 2. Қизил карточкани аниқлаш учун; 3. Пенальтини аниқлаш учун; 4. Футболчини идентификация қилишдаги хатони аниқлаш учун. Кўриб турганингиздек, тўп ҳужумчининг қўлига текканини аниқлаш бу ерда йўқ. Қачонки, ҳужумчи тўпни қўли билан ўйнаб, гол ургандагина, биринчи пунктга биноан кўриб чиқиш мумкин. Бернарду Силванинг қўлига тўп теккач, «Манчестер Сити» гол урмади. Шу билантамом. Энди Силванинг қўлига теккан ҳолатга қайтиш учун «форточка» қолмади. Қоида бузгантараф гол ура олмагач, бу ерда VAR четга чиқади. Силванинг қўли учун энди видеотакрор ёрдамида жарима зарбаси белгилаш умуман имконсиз. Аммо Трент Александр-Арнолднинг қўлига теккан тўп пенальтига сабаб бўлиши мумкин – учинчи пунктга кўра, бу эпизод учун видеоҳакамлар аралаша олади. «Манчестер Сити» футболчилари ҳакамлар VAR’ни сўрашганда биринчи пункт, яъни Фабиньонинг голи бўйича эмас, айнан пенальти вазиятига эди. Агар ҳакам «Манчестер Сити» талабини қондирганда, уларнинг фойдасига пенальти белгилашдан бошқа чораси қолмасди. Бу эса, эпизодлар ривожидаги мантиққа тамомила зидқарор эди. Юқорида айтганимдек, «Ливерпуль»га нисбатан ноҳақлик бўлиб қоларди. Ҳакам тўп Силванинг ҳам қўлига текканини кўрди, унинг пенальти белгиламаганининг ҳам сабаби шу. Вазиятни бу қадар ривожланишига сабаб «Ливерпуль»нинг қарши ҳужуми ва оқибатда киритилган гол бўлди, холос. Агар ҳакам тўп Сильвага тегиши билан дарҳол ўйинни тўхтатиб, қоида бузилишини қайд этганда, ҳеч қандай эътироз бўлмасди ҳам. Бу ерда айб «Манчестер Сити» футболчиларининг ўзида – улар ҳакамга эътирозни бошлаб юборишди, диққатни жамлай олмадилар, гўё, барибир ҳозир ўйин тўхтаб, ҳакам VAR’га мурожаат қилишини кута бошладилар. Голга сабаб ҳам шу бўлди, ҳакам хатоси эмас. «Манчестер Сити»нинг ўша белгиланмаган пенальтидан кўра, «Ливерпуль»нинг Фабиньонинг голига ҳаққи ўн баробар кўпроқ эди. 2- penalti 100 % edi manimcha buni hamma tan oladi, lekin Silva gol urishidan sal oldin Fabinyo urib yiqitildi, hakam fol belgilaganda gol xisoblanmagan bolardi, penalti berilganda shunda barbir 3-1 bolarkan!
oka bitta smsi hammaga tarqatvosmi?
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг