UZ

Сўнгги янгиликлар

15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  0 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  0 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  9 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  10 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  0 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  40 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  14 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  8 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  5 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  11

"Ливерпуль" катта ўзгаришлар ёқасида. Клубда нималар бўлмоқда? Янгиликлар

"Ливерпуль" катта ўзгаришлар ёқасида. Клубда нималар бўлмоқда?

Ҳамма ЖЧни кузатаётган томоша қилаётган бир пайтда "Ливерпуль"да умумий фонда аввалига унчалик сезилмайдиган муҳим воқеалар содир бўлмоқда.

"Қизиллар" лагерида ўзгаришлар рўй бермоқда ва ҳаммасининг яхши томонга ўзгариши аниқ эмас. Мерсисайдликлар жамоанинг шаклланиши ва ривожланишига ҳисса қўшган малакали мутахассисларни йўқотмоқда. Бунга клубни бошқа қўлларга беришни ўйлаётган раҳбариятнинг қарори таъсири бўлиши мумкин.



Ҳаммаси Fenwey Sports Group (FSG)нинг "Ливерпуль"га томонлардан инвестиция киритилишининг тайёрлиги ёки тўлиқ сотилишини эълон қилишидан бошланди. ОАВ хабарига кўра, клуб асосан трансфер бозори даромадига таянадиган FCG бошқарув модели ўз ниҳоясига етмоқда ва энди бу аввалгидек самарали бўлмаслиги мумкин деб ҳисобламоқда.

Fenwey Sports Group'нинг клубни сотишга тайёрлиги ҳақидаги баёноти маълум қарорларга олиб келди. Биринчиси – Майк Гордоннинг одатдаги фаолиятдан кетиши. У "Ливерпуль"нинг иккинчи йирик акциядори ва клубнинг кундалик фаолиятидаги масъул шахс эди. У "қизиллар" учун эҳтимолий харидорларни излаш учун ўзининг мажбуриятларидан воз кечмоқда.



Гордон "Ливерпуль"нинг сўнгги йиллардаги муваффақиятларида асосий фигуралардан бири бўлганди. У Бостондаги FSG офиси ва Мерсисайдни боғловчи бўлиб ишлаган. Айнан Юрген Клоппни апрель ойида янги шартнома имзолашга кўндирган инсон Гордон эди. У шунингдек клубда спорт директори лавозимини яратиш тарафдори бўлган ҳолда Майкл Эдвардсни ушбу жойга олиб келди, бу эса кўплаб яхши битимларга сабаб бўлди.

Гордон янги фаолиятга ўтганидан кўп ўтмай, "қизиллар"нинг амалдаги спорт директори Жулиан Уорд мавсум сўнггида клубни тарк этишини эълон қилди. Бошқарувчининг қарори раҳбарият учун катта кутилмаган қарор бўлди. Уорд спорт директори сифатида атиги 5 ой ишлаган бўлса ҳам, ушбу лавозим вазифаларини анча олдин бажара бошлаганди. У юқорида тилган олинган Эдвардснинг ўрнини эгаллади, у эса ҳамкасбини бу лавозимга олдиндан тайёрлаганди.



Уорд аслида мерсисайдликларнинг спорт директори вазифаларини ўтган мавсумдаёқ Эдварс кузатуви остида бажарганди. У бош скаут Барри Хантер ва селекция бўлими бошлиғи Дэйв Фаллоуз билан бирга январда "Порту"дан Луис Диас билан шартнома имзоланиши устида ишлаган. Уорд шунингдек июль ойида имзоланган Муҳаммад Салаҳнинг янги шартномаси борасида ҳам музокаралар олиб борган.

Бундан ташқари, Уорд "Бенфика"дан Дарвин Нуньес билан шартнома имзолашдаги рақобатда бошқа клубларни ютди. У шунингдек Садио Мане "Ливерпуль" билан шартномасини узайтирмаслиги аниқ бўлганча, сенегалликнинг "Бавария"га ўтишини назорат қилган. Клопп Уорднинг қолишини хоҳлаганлар орасида бўлгани мантиқий. У ва Эдвардс билан мутахассис муваффақиятли тарзда трансферлар устида ишлаган. Хантер ва Фаллоуз немиснинг қўл остида қолмоқда. бироқ уларнинг битта жамоада қанча ишлаши номаълум.



Англияда Уорднинг кетиш қарори FSG'нинг клубни сотишга тайёрлиги билан боғлиқ дея таъкидлашмоқда. Бошқарувчи узоқ вақт давомида яхши ташкил этилган жамоанинг бир қисми эди, бу эса янги раҳбарият келиши билан ўзгариши мумкин. Уорд таваккал қилишни хоҳламайди ва ҳаммасини бошидан бошламоқчи. Ва у ягона эмас. Уорднинг клубдан кетиши ҳақидаги баёнотдан сўнг бирдан клубни "қизиллар"даги яна бир муҳим инсон Айан Грэм тарк этиши маълум бўлди. У футбол тадқиқотлари директори лавозимида ишлаганди.

Грэм ҳам мавсум сўнггида мерсисайдликлар сафини тарк этади ва раҳбариятга тегишли аризани топшириб бўлган. У клубда 2013 йилдан бери ишлайди. Грэм "Ливерпуль" учун потенциал муҳим футболчиларни қидираётган таҳлилчилар жамоасини бошқаради. Мутахассис июнь ойида ўз лавозимидан расман кетган, аммо AXA ўқув марказида 12 кишидан иборат жамоани бошқаришда давом этмоқда.

Грэмни "Ливерпуль"га Эдвардс олиб келган. У клуб таҳлилини янги босқичга олиб чиқди ва уни "қизиллар"нинг таркибни кучайтириш ишларида муҳим воситага айлантирди. Мутахассис мерсисайдликларнинг клуб фаолиятига Moneyball тушунчасини киритди, бу эса минимал ҳаражат эвазига натижаларни максимал даражага яхшилашни назарда тутади. "Ливерпууль" Грэмнинг шахсий тавсиясига кўра "Рома"дан Муҳаммад Салаҳ билан шартнома имзолади, унинг жамоаси эса "қизиллар"га "Хоффенхайм"да Роберто Фирминони харид қилишни маслаҳат берди.



"Ливерпуль"да кўп йиллардан бери янги ўйинчиларни излаш ва сотиб олиш тизими барқарор ишламоқда. Кўпинча ушбу трансферлар муваффақиятли ёки камида ўта муваффақиятсиз бўлмаган. Грэм, Эдвардс ва Уорд мерсисайдликлар бош мураббийи билан таркибни кучайтириш устида яхши ишлашди. Ёзда "Ливерпуль"даги бу жамоадан фақат Клопп қолади.

Немис бир неча бор таъкидлаганидек, натижага эришиш учун унинг атрофидаги ҳар бир инсон муҳим. Гап фақат мураббийлар штаби ҳақида кетмаяпти. Клопп у билан бирга йиллар давомида жамоани муваффақиятга олиб келган муҳим ўйинчиларни йўқотмоқда. Клуб билан бундан буёғига нима бўлиши маълум эмас, у билан боғлиқ барча учун инсонлар учун эса бу катта чақириқ бўлади.


Алишер Остонов таржимаси

Муаллиф : Alisher
Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика