"Ливерпуль" - "Барселона". Ван Дейк ўйинолди расмий машғулотда қатнашмади
06 май 2019 21:45
Янгиликлар
"Ливерпуль" - "Барселона". Ван Дейк ўйинолди расмий машғулотда қатнашмади
"Ливерпуль" ҳимоячиси Виржил ван Дейк "Барселона"га қарши жаовб ўйинидан олдин ўтказилган машғулотда иштирок этмади.
Айнан нима учун голландиялик ҳимоячи машғулотда кўринмагани номаълум. Шунга қарамай, ван Дейк эртанги баҳсда майдонга тушиши мумкин, дея хабар берди "Ливерпуль" расмий сайти.
Аввалроқ, Муҳаммад Салоҳ жароҳати сабаб "Барселона"га қарши "Энифльд"даги ўйинда қатнаша олмаслиги маълум бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ ярим финал жавоб ўйинидан ўрин олган "Ливерпуль" - "Барселона" баҳси 7 май куни Тошкент вақти билан 23:55да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар