Ираола: "Ўз майдонимиздаги кетма-кет учта ўйиндаги ғалаба — жуда муҳим"

Sherzod Nurmatov
29 окт 2026, 18:17
"Ливерпуль" бош мураббийи Андони Ираола Англия Лига Кубогининг 1/8 финали доирасида "Челси" устидан қозонилган ғалабани (1:1, пенальтилар бўйича — 6:5) изоҳлади.

"Ўйин тенг курашлар остида ўтди. Ҳар икки жамоада ҳам вазиятлар кўп бўлмади. Футболчиларимизнинг ўйинидан жуда мамнунмиз.

Биринчи босқичда ёш футболчилар "Тоттенхэм"га қарши ажойиб ўйнашганди, улар ҳақиқатан ҳам яхши ижрочилар. Улар жуда юқори савияда эканликларини кўрсатишди ва бизга ёрдам беришди. Диққат-эътиборни ва ўйин устидан назоратни сақлаб қолиш керак. Георгий Мамардашвили кўплаб зарбаларни қайтаришда янада яхшироқ ҳаракат қила бошлади.

Ўз майдонимиздаги кетма-кет учта ўйиндаги ғалаба — жуда муҳим. Чемпионатда ўз майдонимизда қийинчиликларга дуч келаётгандик, аммо энди якшанба куни бизни "Арсенал"га қарши учрашув кутмоқда", – дея Ираоланинг сўзларини келтиради BBC.

1/4 финалда "Ливерпуль" "Борнмут"га қарши баҳс олиб боради. Ушбу босқич учрашувлари 15-17 декабрь кунлари бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: liverpoolfc.com